Latest news

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  1 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  7 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар News

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

Қитъамиз футболига оид баъзи маълумотларни савол-жавоб шаклида беришда давом этамиз.

Савол: Хидетоши Наката жаҳон чемпионатларида нечта гол урган?

Жавоб: Хидетоши Наката икки бор (1998, 2002) жаҳон чемпионатида қатнашган бўлиб, фақат битта гол урган. У 2002 йилги мундиалда Тунис дарвозасига тўп киритган. 


Савол: Бу қайси стадион?

Жавоб: Бу БААнинг Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайед" стадиони бўлиб, ўз бағрига25 минг мухлисни сиғдиради. Стадион ҳудуди 40 минг кв.метр,  энг баланд жойи 50 метрга етади. 


Савол: ОЧЛ финалида умуман мағлуб бўлмаган жамоа қайси?

Жавоб: Бу Хитойнинг "Гуангжу Эвергранд" клуби - икки бор финалга чиқиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонган (2013 ва 2015). ОЧЛнинг икки бор ғолиби "Чонбук Моторс" 2011 йил "Ал Садд"га, "Ал Иттиҳод" 2009 йил "Поханг Стилерс"га, ўтган йилги ғолиб "Ал Ҳилол" эса 2014 йил "Вестерн Сидней"га ва 2017 йилда "Урава Редс"га ютқазиб қўйган. 


Савол: ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери (2002/03) финалда ўйнамаган Эроннинг машҳур клуби қайси?

Жавоб: "Истиқлол". Ажабланарлиси шундаки, ҳатто "Сепахон" ва "Зобаҳан" каби клублар ҳам финалга чиқишган. Хусусан "Сепаҳон" ОЧЛ финалида иштирок этган Эроннинг илк клуби ҳисобланади: бу жамоа 2007 йил "Урава Редс"га қарши баҳс олиб борганди. "Зобаҳан" эса 2010 йил "Сеонгнам Ильва Чунма" билан куч синашган. 2018 йил "Персеполис" ҳам финалга чиққанини яхши эсласангиз керак. Лекин "Истиқлол"га финалда ўйнаш ҳамон насиб этмай келмоқда. 


Савол: Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган биринчи Ғарбий Осиё мамлакати қайси?

Жавоб: Ушбу мусобақа 2018 йил Иорданияда ўтказилган. Бу эса биринчи бор Ғарбий Осиёда ташкил этилган мусобақа сифатида тарихга кирди. Иордания ва Филиппин ўртасидаги очилиш ўйинини 10 минг мухлис кузатган.


Савол: Одил Аҳмедовнинг "Пахтакор"дан кейинги йўналиш маршрути қандай?

Жавоб: Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов дастлаб Россияга йўл олиб, "Анжи" (2011/14) ва "Краснодар" (2014/17) клубларида фаолият олиб борди. 2017 йилдан бери Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби сафида ҳаракат қилиб келяпти.


Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №1

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №2         

Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар №3         

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика