Осиё футболи. Эдуардо "Ал Ҳилол" билан хайрлашди
28 aug 2020 12:25
News
Осиё футболи. Эдуардо "Ал Ҳилол" билан хайрлашди
Кўп йиллар Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби таркибида фаолият олиб борган Карлос Эдуардо жамоани тарк этди.
Бу борада "Ал Ҳилол" шундай баёнот берди: "Клуб ва футболчи ўзаро келишган ҳолда футболчининг шартномаси тугашига 15 кун қолганида ўртадаги битим бекор қилинди. Карлос Эдуардо биз билан 7та совринни қўлга киритди. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз".
Маълумот учун, 30 ёшли Эдуардо 2015 йил "Порту"дан "Ал Ҳилол"га кўчиб ўтганди. У Саудия Пролигасида 96 бор майдонга тушиб, 53та гол урди. Қолаверса ўтган йил Осиё чемпионлар лигасида зафар қучди.




Link :
Source : the-afc.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments