Latest news

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  13 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов News

"Ўша куни ичимда қандайдир ишонч сездим" - Жавоҳир Қаҳрамонов

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси 2021 йилги Суперлига якунларига кўра кумуш медалларга эга чиқди.

Сўнгги турда Олмалиқда АГМК меҳмони бўлган "бўрилар" ҳал қилувчи паллада сўнгги дақиқаларда Жавоҳир Қаҳрамоновнинг пенальтидан урган голи амалда жамоанинг иккинчи ўринни олишини таъминлади. Яқинда маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашдик. 

- "Сўғдиёна" 1992 йилдан сўнг орадан анча вақт ўтгач кумуш медалларга эга чиқди. Жамоа бунга аввалги мавсумларда ҳам жуда яқин келган эди. Бироқ бир нечта очколар етмай қолганди. Дастлаб мана шу кумуш медалгача босиб ўтилган йўл ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Авваламбор эътибор учун ташаккур. Жорий йилги Суперлига баҳслари қизиқарли кечди, деб ўйлайман. Кўрган бўлсангиз медаллар учун кураш охирги тургача давом этди. Чемпионликдан ташқари қолган ўринларга интрига яхшигина кечди. "Сўғдиёна" учун омади келди.  Буни баралла айта оламан. Бу йўлда барча бирдек ҳаракат қилди. Худога шукур якунда иккинчи ўринни қўлга киритдик. 

-  2019 йил "Бунёдкор" билан бронза ва ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритдингиз. "Сўғдиёна" билан эса иккинчи ўрин. Лекин ОЧЛ масаласи ҳали очиқ. Қайси бири сиз учун афзал?

- Олдимизга кучли учликка кириш вазифаси қўйилганди. Биз буни уддаладик. Қўлга киритилган ҳар бир совринни ўзига яраша завқи бор. Шу боис иккиси ҳам мен учун муҳим. 

- Бу йил "Сўғдиёна" учун жуда муҳим голларни урдингиз. Айниқса сўнгги турда АГМК билан баҳсдаги пенальти тепиш масъулиятини олишда нима ишонч ва куч берди?

- Жамоамга фойдам текканидан хурсандман. Суперлигада 26-турда урган голимга келсак, ўша куни қизимнинг туғилган куни эди. Ичимда қандайдир ишонч сездим. Агарда АГМК дарвозасига йўл топа олсам, қизимга бағишлайман, деган ниятим бориди. Ниятим амалга ошди. 

-  "Сўғдиёна"нинг мавсум давомида кўрсатган ўйини кўп бор танқидга учради. Улуғбек Бақоев шундай паллада қандай иш тутди?

- Бизни гапиришяптими, демак тўғри йўлдамиз. Улуғбек Бақоев шундай гапларни айтганди. Ортиқча нарсаларга эътибор қилганимиз йўқ. Мақсадимиз совринли ўринларни эгаллаш эканлиги боис диққатимиз бир жойга қаратилганди. 

- Эндиликда футбол оммасининг жамоага нисбатан қараши ўзгаради. Кейинги мавсумда кўп нарса кутишади. Бунга тайёрмисизлар?

- Ушбу саволингиз жавобини вақт ҳукмига топширган маъқул. Кейинги йил жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Шу боис ҳозирча ҳеч нарса, дея олмайман. 

- Клуб ўз базасига эга бўлганини ҳисобга олсак, қишки йиғинларнинг илк кунлари Жиззахда ўтказилса керак. Чунки аввалги йилларда "Сўғдиёна" чемпионат бошлангунича Тошкентда бўларди...

- Йўқ, менимча Тошкентда ташкиллаштирилса керак. Суперлиганинг барча жамоалари Тошкентда йиғилади. Ўртоқлик учрашувлари учун ҳам пойтахт бир томондан қулай. Лекин Жиззахда қолишим ҳали аниқ эмас. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика