Latest news

15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  0 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  1 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  3 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  3 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15

Ўртоқлик учрашуви. Чироқлар ўчган, Банашак қайтишини гол билан нишолаган оқшомда "Пахтакор" "Қайрат"дан устун келди News

Ўртоқлик учрашуви. Чироқлар ўчган, Банашак қайтишини гол билан нишолаган оқшомда "Пахтакор" "Қайрат"дан устун келди

Халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида ўтказилаётган "Қайрат" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Қайрат" - "Пахтакор" 0:1  (ТУГАДИ)

Олма-Ота, "Марказий" стадиони. 

Ҳакамлар: Рустам Омаров, Сергей Васютин, Самат Тергеусизов, Биржан Сержанули

Гол: Пшемислав Банашак 90+2, 0:1

"Қайрат": Данил Устименко, Маки Баньяк, Байжан Маделхан, Сергей Кейлер, Егор Ткаченко, Еркебулан Сейдахмет, Александр Широбоков, Дмитрий Сергеев, Андрей Ульшин, Антон Крачковский, Артур Шушенбаев. 

Захира: Вадим Ульянов, Темирлан Анарбеков, Дамир Касабулат, Адилет Садибеков, Жоао Пауло, Офри Арад, Лев Кургин, Ян Труфанов, Вячеслав Швирёв.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шаҳзод Азмиддинов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов, Драган Черан, Азиз Турғунбоев, Пшемислав Банашак.

Захира: Никита Шевченко, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Кими Мерк, Михаил Кухарчик, Диёр Холматов, Достон Турсунов, Беҳруз Асқаров, Хожимат Эркинов, Дилшод Саитов, Муҳаммадали Ўринбоев.

Огоҳлантириш: Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор") 27, Андрей Ульшин ("Қайрат") 76


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди.

90+2. Қарши ҳужумда чиройли комбинация ташкил қилган "Пахтакор" рақиб дарвозасини ишғол қилди. Банашак ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага йўллаб қўя қолди.

90+2. ГОООООООООООООООЛ. Мен бу онларни нақд 90 дақиқа кутдим. 

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. ЗАРБАААА. Сайфиев тўпни жарима майдончасига узатди. "Пахтакор" футболчисининг боши билан йўллаган зарбасини Устименко қийинчилик билан қайтариб қолди. 

86. ЗАРБАААА. Пауло яна вазиятдан фойдалана олмади. "Пахтакор" ҳимояси катта ўйинларга тайёрмикин?

80. Икки жамоа ҳам вазиятлардан фойдалана олмади. Пауло гол уришга яқин келганди. Темп кўтарилди. 

77. ЗАРБАААААААА. "Қайрат" тўпурари Жоао Пауло олисдан зарба йўллаб кўрди. Хавфли лекин ноаниқ. 

76.  ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қайрат", Фарруҳ Сайфиевга қарши қўпол ҳаракат қилган Андрей Ульшин сариқ карточка билан жазоланди. 

72. Чироқлар ёнди. Ўйин давом этади. 

65. Учрашувни томоша қилиш учун 12 000 нафар мухлис ташриф буюргани айтилди. 

65. Бу орада стадион ёритгичларида муаммо юзага келди. Арена яримида прожекторлар ўчиб қолган. Суҳандон эса тиндирмаяпти. 

64. Сув ичиб олиш учун кичик тўхталиш. Бу орада мураббийлар ўз футболчиларига кўрсатмаларни бермоқда. 

63. Максим Шацких фикримизча бугун битта таркибни 90 дақиқа ўйнатишни режа қилган. "Қайрат" эса тайм бошида 7 нафар ўзгаришни амалга оширди. 

61. УХХХ. "Қайрат"дан яхши ҳужум. Шушенбаевга ҳимоячилар халақит қилиб қолди. 

54. "Пахтакор" ўйинни ўз қўлига олишга интиляпти. 

52. Ўйин темпи бироз тушди. 

48. "Пахтакор" иккинчи бўлимни тезкор ҳужумлар билан бошлади. Алижонов, Ҳамробековда яхши вазиятлар юзага келганди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

39. УХХХ, "Қайрат" хавфли ҳужум ташкил қилди. Сўнгги паллада Собирхўжаев келиб тўпни чиқариб юборди. "Пахтакор" ҳимоячилари бу вазиятла шошиб қолишганди. 

35. Баракалла Ҳамралиев. У рақиб зарбаси йўлига тўғаноқ бўла олди. 

27. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, "Пахтакор". 

21. Жамоаларга сув ичиб олиш учун 1 дақиқа кичик танаффус берилди. 

20. ЗАРБАААА. Ҳадамов иккинчи бор омадини синаб кўрди. Рақиб посбони маҳоратини кўрсатди. 

19. Қанотлар фаол. Узатмалар бор. Зарба ҳам бор. Гол йўқ. 

17. Хожиакбар Алижонов худди шер каби рақиб ҳимоясига кириб борди. Унинг узатмасини эса голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

11. "Қайрат" футболчиси Кейлернинг узатмаси ёки зарбаси ноаниқ кетди. 

6. Қувватов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Вазият ортда қолди. 

4. ЗАРБАААА. Достон Ҳамдамов жарима майдончаси ичида бўш худудда тўпни қабул қилиб олиб зарба берда. Ноаниқ. 

Учрашув бошланди. 

Икки жамоа мамлакати мадҳиялари янгради. 

Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда. 

Стадион атрофидаги муҳит битта видеода. ВИДЕО

- Учрашув 19:00да бошланади. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика