Latest news

07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  0 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  84 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  7 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди News

"Навбаҳор" ўртоқлик учрашувида "Андижон"ни мағлуб этди. Наманганликлар таркибида африкалик легионер майдонга тушди

Бугун Намангандаги "Ёш куч" ўйингоҳида "Навбаҳор" ва"Андижон" жамоалари ўртоқлик учрашувида куч синашишди.

Бугун "Навбаҳор" жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди, бир неча вазиятларда андижонликлар дарвозабони Жасур Умрзоқов муқаррар голлардан қутқарган бўлса, яна айрим вазиятларда "лочинлар" тўпни дарвозага йўллашда адашишди. 90-дақиқада Орифжон Юсупов томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди ва "Навбаҳор" кичик 1:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Иккинчи бўлимда  "Навбаҳор" таркибидаги барча футболчилар захирага олинди ва ёш футболчилар майдонга туширилди. Шунингдек, африкалик легионер футболчи Самуэл Ирие ҳам ўйиннинг 35-дақиқасида майдонга туширилди ва 70-дақиқада яна захирага олинди. Икки нафар сербиялик футболчилар эса майдонга тушмади.

Мазкур баҳсни Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бевосита стадиондан кузатиб борди.


Ўртоқлик учрашуви.

"НАВБАҲОР" – "АНДИЖОН" 1:0 
13 январь 2021 йил. Наманган. "Ёш куч" стадиони. 150 томошабин

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Абдураҳим Жабборов. 

Гол: Орифжон Юсупов 90

"Андижон": Жасур Умирзоқов, Миркомил Локаев, Камрон Нажафалиев, Усмонали Исмоналиев, Суннат Турғунбоев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Камрон Саидазимов, Фарход Сохибжонов, Суннатилла Мамадалиев, Жамшид Ҳомидов

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Азим Аҳмедов, Даврон Ҳошимов, Азиз Турунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Забиҳилло Ўринбоев, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Сардор Теляков, Эҳсони Панчшанбе

Фотосуратлар: "Навбаҳор" матбуот хизмати


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика