Latest news

03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  4 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  14 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  12 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  14 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  30 17:30"Винисиус ҳакамнинг ишини ўта мураккаблаштириб юборди" — Марк Клаттенбург бразилиялик юлдузни танқид қилди  15

Ўртоқлик учрашуви. “Металлург” – “Бунёдкор” – 3:1 News

Ўртоқлик учрашуви. “Металлург” – “Бунёдкор” – 3:1

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшлар таркиби мезбонларга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўтган йилги мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган бекободлик ёшларга қарши учрашувда Ҳикмат Эргашев 1999-2000 йилда туғилган ёшларидан иборат таркибини майдонга туширди. Шунга қарамасдан “полапон” қалдирғочлар биринчи таймда тенгма тенг тўп сурди ва дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Аммо иккинчи таймда бекободликларнинг икки уч ёш бўлса-да катталиги сезилди ва улар бирин-кетин майдон эгалари дарвозасига 3 та тўп киритишди. Голларнинг иккитасини Муҳаммаджон Султонов, биттасини эса пенальтидан Сирож Тошпўлатов киритди. Учрашув якунланиши арафасида бунёдкорчилар битта гол билан жавоб қайтаришди.
“Металлург” ёшлар таркиби энди “Янгиер” жамоаси билан иккита (уй ва сафарда), шунингдек, “Олмалиқ” жамоаси ёшлари билан Бекободда битта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Ҳикмат Эргашев бошчилигида ўтган мавсум ёшлар биринчилигида ғолиб чиққан жамоа эса 3 февраль куни “Металлург”нинг асосий таркибига қарши майдонга чиқади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика