Оқилхон Маҳмудов: “Улар футболни тушунишмайди”
13 nov 2013 18:00
News
Оқилхон Маҳмудов: “Улар футболни тушунишмайди”
Мамлакатимиз футболини ривожлантириш учун ҳар йили янгича фикрлар остида бошланадиган изланишлар, соқоллар орасига кириб кўздан ғойиб бўлган кўз ёш каби унсиз қолмоқда.
Мавсум бошланиши арафасида олиб бориладиган ишлар ҳақида эшитган киши, энди футболимиз “премьер лига” ёки “ла лига” каби кўтарилишга эга бўлса керак деб ўйлайди. Мавсум интиҳоси яқинлашганида эса... Бунинг сабабини кўпчиликдан сўрадик аммо аниқ бир жавобни олиш насиб этмади. Эҳтимол навбатдаги суҳбатдошимизнинг фикрлари бу масалага ойдинлик киритиб бера олар. Чунки мазкур суҳбатдошимиз биринчи лиганинг бир қанча жамоаларида тўп тепиб, ўзига керакли тажриба ва хулосани олган бўлса неажаб?! Келинг биргаликда суҳбатни мутолаа қиламиз...
― Мавсумни учинчи бўлиб якунлаш бизнингча “Қўқон 1912” жамоаси учун яхши натижа. Сизнингча қандай?
― Сиз айтаётган натижа нафақат биз учун балки турнирнинг бошқа иштирокчилари учун ҳам яхши натижа ҳисобланади (Олий лига йўлланмасини қўлга киритган жамоалар бундан мустасно). Жамоамизнинг ўйинларига ва таркибига назар ташлаган бўлсангиз, жамоамиз бунданда яхшироқ натижани қўлга киритиши ҳам мумкин эди. Бир сўз билан айтиб ўтадиган бўлсак, жамоамиз “олий лига” йўлланмаси учун курашувчи жамоалар қаторига кира оларди. Аммо таассуфки биз бу йилги имкониятдан махрум қолдик. Аммо жамоа раҳбарияти олдимизга қўйган вазифани уддалай олдик. Улар бундан хурсанд албатта.
― Сизни мавсум аввалида “Янгиер” жамоаси либосида кўргандик. Аммо кейинчалик Фарғонага қайтдингиз. Бунинг биронта сабаби борми?
― Тўғри, айтганингиз каби мавсум аввалини “Янгиер” жамоаси сафида бошладим. Аммо яшириб ўтирмайман “Янгиер” жамоасининг молиявий аҳволи қониқарсиз эди. Биз футболчилар моддиф манфаат учун эмас балки мухлислар учун майдонга тушамиз аммо вазиятга реал баҳо бериб айтадиган бўлсак, жамоа раҳбарияти учун “текин ходим” бўлиш ҳам ҳеч кимга ёқмайди˗да. Мана шундай холатдан нолиб жамоани тарк этганлар талайгина топилади. Каминанинг ҳам бошидан мана шунақа холат ўтиб турган бир паллада айни дамда Қўқон футболини ривожи учун елиб˗югуриб юрган Тохир Кападзе ўз жамоаси “Қўқон 1912”га ёрдам беришимни сўради. Бу таклифга иккиланиб ўтирмай рози бўлдим. Боиси Қўқонда тўп тепишим ўзим учун анча қулай бўладри. Чунки оилам даврасида кўпроқ вақт бирга бўлиш имконияти мавжуд бўлди.
― Айтингчи, нима сабабдан бизнинг футболимизда мана шудай холатлар кузатилиб қолаверади? Бунинг бир жиддий сабаби борми?
― Бу ҳолат фақат бизнинг футболимизда эмас. Балки чет элда ҳам кузатилиб турилади. Чет элда тўп тепадиган дўстларим билан гаплашиб қолганимда улардан бу ҳақида эшитганман. Аммо бу холатни юзага келтирадиганлар маълум. Улар футболни тушунмайдиган кимсалардир. Чунки улар футболни пуллар учун ташкил қилишади. Аслида футбол у учун эмас балки, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, мухлислар учун ташкилланиши лозим. Ана ўшандагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлади менимча.
― Нима учун айнан ҳимоячи бўлгансиз? Футболчини тезроқ танитадиган бошқа амплуалар ҳам бор эди˗ку?
― Футболни илк сир˗асрорларини ўрганиш учун илк бора футбол мактабига борганимда етти ёшда эдим. Ўшанда менга биринчи устоз сифтида Анвар Сиддиқов исмли мураббий тарбия бера бошлади. У киши ҳар бир боладаги қобилиятни аниқ кўра билишдек зукколикни ўзига мужассам қилшганди. Мени бу амплуада қолишимга айнан мана шу устозим ҳамда Собиржон Жумабоев исмли мураббийим сабабчи бўлган. Қолаверса, ўзим ҳам бу позицияни яхши кўраман. Шундан бўлса керак, хужумчиларни хужумини бузишни ва олдинга ҳаракат қилишни жуда ҳам ёқтираман.
― Кумирингиз борми?
― Ҳа албатта бор. Аслида хужумкор футболни ишқибози ва тарафдориман. Хужумчиларни ҳамласини парокандаликка учтариб, жамоамнинг хужумини бошлаб беришни, кези келганида ўзим ҳам хужумларда фаол қатнашишни ёқтираман. Болалик чоғимдан бошлаб Бразилия терма жамоасининг мухлисиман. Бунга ундаган шахс бу Роберто Карлос ҳисобланади.
― Мавсум ҳам ўз поёнига етиб бўлди. Ҳадемай янги мавсум тараддуди бошланади. Сизни келаси мавсумда қайси жамоа сафида кўришимиз мумкин?
― Очиғини айтганда аниқ бир жамоа билан келишувга эришмадик. Бу борада шуғулланадиган масъул шахс бор. Мен фақат футбол ўйнашни биламан. Лекин шуни айтиб ўтишим мумкин˗ки, энди бундан буён имкон қадар олий лигада тўп тепмоқчиман. Чунки қуйи лигадан ўзим учун керакли тажрибани олиб бўлдим.
― Айни дамда таътилни қандай ва қаерда ўтказяпсиз?
― Маълумки биз футболчилар миллионлар ўйини билан машғул бўлиб, оила ва дўстлар даврасига жуда кам вақт топамиз. Шуни эътиборга олган холда таътилни оилам ва дўстларим даврасида ўтказишни маъқул топдим. Демак уларни даврасида эканман, таътилни аъло кайфият билан ўтказяпман.
― Оқилхон мазмунли суҳбат учун сизга жамоатчилик номидан миннатдорчилик билдириб қоламан! Келгуси фаолиятингизга омад тилаймиз!
― Самимий тилаклакларингиз учун раҳмат. Сизларни меҳнатингизни ҳурмат қиламан ва сайтингиздаги мақолаларни мароқ билан мутолаа қиламан. Сизларга келажакда ҳам улкан ижодий зафарлар тилайман!
Рўзали Қурбонов суҳбатлашди

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments