Latest news

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

“Оқ-тепа” – “Машъал” учрашувидан кейинги фикрлар News

“Оқ-тепа” – “Машъал” учрашувидан кейинги фикрлар

“Оқ-тепа” – “Машъал” учрашуви якунлангач, иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Александр Мочинов (“Оқ-тепа” жамоаси бош мураббийи): - Кубок учрашуви бир ўйиндан иборатлиги ва рақиб олий лига вакили эканлигининг ўзиёқ беллашув осон ўтмаслигидан дарак эди. Шундай ҳам бўлди. Қизиқарли баҳсда биз ғалаба қозондик.

Шогирдларим чемпионатнинг дастлабки турларида ўзларидан кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олишмаётган эди. Бугун ҳаммаси режа асосида ўтди. Табиийки, бу натижада ҳам ўз аксини топди.

Александр Хомяков (“Машъал” жамоаси бош мураббийи): - Ҳакамлар? Улар ҳаммасини тўғри бажаришди. Менда ҳакамларга эмас, балки футболчиларимга эътироз бор. Шогирдларимга рақиб биринчи лига жамоаси бўлса-да, учрашув ўйин осон ўтмаслигини уқтиргандим. Аммо барибир шундай қараш бўлди. Натижада мағлубиятга учрадик.

“Оқ-тепа”ни ҳақли ғалабаси билан табриклайман! Навбатдаги босқичда ҳам бу клубга омад тилайман!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика