Latest news

22:02Машарипов эртадан "Истиқлол" машғулотларига қўшилади  8 21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳам ишлашини сўрашди  3 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  1 19:52Жируга мукофот топширилди  3 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  7 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  2 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  3 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 нафар йўқотишга эга  28 17:42Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"  9 17:19"Динамо" "Олимпик" билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:51Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади  1 16:27Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  25 16:27Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:56"Турон" тугатилгани эълон қилинди  10

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди News

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 33 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Кечроқ бўлса-да, бугун 33 ёшини қарши олган Ибрагимовни сайтимиз ижодкорлари ҳамда ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Азиз ўз вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Азиз Ибрагимов: - 8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман.

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади.

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди. 

Муаллиф номидан: Азиз Ибрагимовни деярли 15 йилдан бери биламан. Касбимиз тақозоси билан бир неча маротаба интервью қилганмиз. Телевидения, радио, газета, сайт учун уюштирилган суҳбатлар ҳар сафар худди илк интервью сингари ўтарди. Ҳаётда ўта хушчақчақ, кўнгли очиқ йигит. Чехия ва Словакия чемпионатларида бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ ўйнагани учун чех тилини мукаммал билади. Прага шаҳрида уйи ҳам бор. Ўзи пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги кўп йилик тарихга эга "Ракат" маҳалласида истиқомат қилади. Айнан шу ерда у туғилиб ўсган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бироз кечроқ бўлса-да, бугун ўз таваллуд айёмини нишонлаётган Азиз Ибрагимовни яна бир бор муборакбод этамиз!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика