Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  8 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

"Олтин тўп" тақдирлаш маросими 23:30 да бошланади, рейтингдаги ўринлар эса 19:30 дан бошлаб эълон қилиб борилади News

"Олтин тўп" тақдирлаш маросими 23:30 да бошланади, рейтингдаги ўринлар эса 19:30 дан бошлаб эълон қилиб борилади

Бугун Парижда “Олтин тўп”ни топшириш маросими бўлиб ўтади.

Жаҳон футболидаги асосий индивидуал совринга даъвогарлар рейтингидаги ўринларни эълон қилиш Тошкент вақти билан соат 19:30 да старт олади. 22:00 гача 30-ўриндан 11-ўрингача ўринлар очиқланади.

Соат 23:30 да асосий тантанали маросим бошланади, унда энг кучли 10 нафар даъвогар ва "Олтин тўп" соҳиби ҳамда маросимнинг бошқа совринлари маълум қилинади.

Шунингдек, бугун аёллар "Олтин тўп"и, энг яхши дарвозабон учун Лев Яшин мукофоти, энг яхши ҳужумчи учун Герд Мюллер мукофоти, энг яхши ёш футболчи учун Kopa Trophy, энг яхши клуб мукофоти, шунингдек, "чемпионлар томонидан амалга оширилган бирдамликнинг энг яхши ҳаракатлари учун" Сократес номидаги соврин топширилади. 

Бу йил "Олтин тўп" биринчи марта календар йилида эмас, балки бир мавсумдаги кўрсаткичлар натижаларига кўра топширилиши кутилмоқда.

"Олтин тўп-2022"ни қўлга киритишга 30 нафар номзод бор:

Тибо Куртуа ("Реал", Бельгия)

Рафаэл Леау ("Милан", Португалия)

Кристофер Нкунку ("Лейпциг", Франция)

Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", Миср)

Жошуа Киммих ("Бавария", Германия)

Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль", Англия)

Винисиус Жуниор ("Реал", Бразилия)

Бернарду Силва ("Манчестер Сити", Португалия)

Луис Диас ("Ливерпуль", Колумбия)

Роберт Левандовски ("Барселона" / "Бавария", Польша)

Рияд Марез ("Манчестер Сити", Жазоир)

Каземиро ("Манчестер Юнайтед" / "Реал", Бразилия)

Сон Хён Мин ("Тоттенхэм", Жанубий Корея)

Фабиньо ("Ливерпуль", Бразилия)

Карим Бензема ("Реал", Франция)

Филип Фоден ("Манчестер Сити", Англия)

Ҳарри Кейн ("Тоттенхэм", Англия)

Садио Мане ("Бавария" / "Ливерпуль", Сенегал)

Дарвин Нуньес ("Ливерпуль" / "Бенфика", Уругвай)

Майк Меньян ("Милан", Франция)

Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити", Бельгия)

Себастьян Алле ("Боруссия" Дортмунд / "Аякс", Кот-д′Ивуар)

Лука Модрич ("Реал", Хорватия)

Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед", Португалия)

Антонио Рюдигер ("Реал" / "Челси", Германия)

Жоау Канселу ("Манчестер Сити", Португалия)

Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити" / "Боруссия" Дортмунд, Норвегия)

Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция)

Виржил ван Дейк ("Ливерпуль", Нидерландия)

Душан Влахович ("Ювентус", Сербия)

2021 йилда бу йил номзодлар рўйхатига киритилмаган парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг еттинчи "Олтин тўп"ини қўлга киритган эди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика