Latest news

19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  1 18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  17 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда News

"Олмалиқ": Тайёргарлик пойтахтда давом этади ёхуд латвиялик футболчи кўрикда

Икки кунлик танаффусдан сўнг "Олмалиқ" машғулотларини пойтахтда давом эттира бошлади.
"Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган жамоа аъзолари, "Тўқимачи" стадионида машғулот олиб бормоқда. Бугунги машғулотларда жамоа таркиби тўлиқ кўриниш олди. Айни вақтда "Олмалиқ" йиғинида иштирок этаётган 24 футболчидан 18 нафари биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя этган бўлса, 6 нафари жамоа кўригида бўлган футболчилардир. Жаҳонгир Жиямуродов, Евгений Гоголь, Элдор Эргашев, Ислом Исҳоқжонов ва Никита Павленколар жамоа сафига қўшилгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Кечаги машғулотда Юрмала шаҳрининг "Спартак" жамоасидан марказий ҳимоячи Виталийс Смирновс ҳам иштирок этди. 2004-2011 йиллар Риганинг "Сконто" жамоаси шарафини ҳимоя этган Виталийс, 2012-2013 йилларда "Вентспилс"да тўп сурди. Бу йилги мавсумни туғилиб ўсган шаҳри жамоасида ўтказаётган ҳимоячи Латвия терма жамоаси сафида 7 ўйинда майдонга тушган. Смирновс бунгача ҳам пойтахтимизда бир муддат бўлган. 2005 йил "Пахтакор" клуби ташкил этган халқаро турнирда "Сконто" жамоаси сафида тўп сурган. У бир марта МДҲ кубогида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушганини ҳам айтиш мумкин. Бир неча марта Латвия чемпиони бўлган Виталийс кўрикдан муваффақиятли ўта олса, "Олмалиқ" сафида иккинчи даврада фаолият олиб бориши мумкин.

Жамоанинг навбатдаги ўртоқлик назорат ўйини 21 июль куни "Тўқимачи" стадионида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши ўтказилади. Учрашув 17:45да бошланиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика