Latest news

00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  1 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  2 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  8 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  5 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2

"Олмалиқ": "Обод" билан дуранг ўйнадик, икки легионерга жавоб берилди News

"Олмалиқ": "Обод" билан дуранг ўйнадик, икки легионерга жавоб берилди

Бугун "Олмалиқ" режага кўра Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан назорат ўйини ўтказиши лозим эди.
Бекободликлар учрашувни бекор қилишгани боис спарринг рақиб биринчи лига дебютанти "Обод" жамоаси бўлди.

Учрашувда дарвозаларга 8 марта гол киритилди. Дебютант элита вакилига муносиб қаршилик кўрсатди дейиш мумкин. Биринчи таймда ҳимоядаги хатолардан унумли фойдаланган рақиб икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Тайм якунида Диёржон Туропов ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи таймда яна шу каби ҳолатда "Обод" футболчилари ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Шундан сўнг, жамоамиз футболчилари "уйғонишди". Кетма-кет ҳужумлардан сўнг, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов ва Зафар Полвоновлар биттадан гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Учрашувда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ" (биринчи тайм): Никита Шквирин, Сарварбек Жўраев, Тимур Кагиров, Дониёр Усмонов, Улуғбек Худойбердиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Санжар Тўрақулов, Сухроб Бердиев, Диёржон Туропов, Гай Юсупов (Қадамбой Нурметов).
"Олмалиқ" (иккинчи тайм): Никита Шквирин (Аброр Каримов), Обид Жўрабоев, Дарко Станоевич, Мартин Кавдански, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иқбол Акрамов, Александр Алемпиевич, Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов, Шерзод Ҳакимов, Зафар Полвонов.

Бу ўйинда бетоблиги сабаб бир қатор футболчилар иштирок этишмади. Кўрикда бўлган украиналик Олег Шандрук ўйингача жамоани тарк этган бўлса, ўйиндан сўнг болгариялик Мартин Кавданскига ҳам жавоб берилди. Жамоа машғулотларига "Шўртан"дан Санжар Тўрақулов келиб қўшилди.

Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил берилди. 10 февралдан "Олмалиқ" яна Тошкентда ўз машғулотларини давом эттиради. 15 февраль куни жамоа аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади. 2 мартгача хорижда машғулотлар давом эттирилиши режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика