Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  1 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг 2-босқичига старт берилмоқда News

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги футбол мусобақасининг 2-босқичига старт берилмоқда

ЎФА Олий ва ўрта махсус таълим вазирилги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда спортнинг футбол турини оммавийлаштириш, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “ЎФА Кубоги” мусобақасини ўтказиб келмоқда.

Жорий йилнинг май ойига қадар ушбу мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудлари бўйича 1-босқич мусобақалари ўтказилди. Ҳар бир ҳудудда ғолиб бўлган 1 тадан Олий таълим муассасаси 2-босқичга йўлланмани қўлга киритди.

2-босқич баҳслари июнь ойида 4та минтақага бўлинган ҳолда ташкил этилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ғолиб жамоалари Наманган шаҳрида, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг ғолиб жамоалари Самарқанд шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларининг ғолиб жамоалари Урганч шаҳрида ҳамда Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё, ва Жиззах вилоятларининг ғолиблари Тошкент шаҳрида мусобақани давом эттирадилар.

2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида ҳар бир минтақада ғолиб бўлган Олий таълим муассасалари 3-босқич, яъни мусобақанинг финал қисмида майдонга тушадилар.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика