Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  133 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Олий Лига тўпурари: "Арсенал"да ўйнашни хоҳлардим News

Олий Лига тўпурари: "Арсенал"да ўйнашни хоҳлардим

Суперлигада чемпион номи аниқ бўлган бир пайтда аёллар чемпионатида мавсум қизғин палласига кириб боряпти.

Олий Лиганинг 1-босқичидан кейин турнирнинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Диёрахон Ҳабибуллаева билан суҳбат ташкил қилдик. "Сўғдиёна-Woman" клубининг 1999 йилда туғилган форварди Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий вакилларидан бири ҳисобланади.

Футболни танлаши ва қийинчиликлар ҳақида

— Бу спорт турига қачон қизиқиб қолганимни эслай олмайман. Барчаси маҳаллада болалар билан футбол ўйнаган пайтларимиз бошланган бўлса керак. Кун сайин ортган қизиқишим 2016 йилда "Металлург-W" жамоасига бошлаб келди. Шу тариқа Шерали Бобоқулов шогирдалари орасида Олий Лигада ўйнай бошладим.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби аёллар учун футболда ҳам қийинчиликлар етарлича. Уларни енга олган қизларгина футбол ўйнаб кетишади. Шунинг учун ирода жуда муҳим.

Ҳавас қиладиган футболчилари

— Марта ва Алекс Морганнинг (ҳар иккиси - Орландо Прайт) ўйинлари ёқади. Шунингдек, Криштиану Роналдуга (МЮ) ҳавас қиламан.

Ўзбекистондаги энг яхши мураббий ва футболчилар ҳақида

Менимча, Олий Лигада тўп тепадиган қизлардан Людмила Карачик (Бунёдкор-W), Маҳлиё Сарикова (Сўғдиёна-W) ва Нилуфар Қудратова (Севинч) анча кучли.

Энг яхши мураббий сифатида охирги йилларда кўрсатаётган натижалари билан аёллар футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Шерали Бобоқуловни кўрсатган бўлардим.

Орзуси

— Ёқтирган жамоам "Арсенал" ҳисобланади. Лондон клубида америкалик Алекс Морган билан бирга тўп тепишни истардим.

"Сўғдиёна-W"даги легионерлар ҳақида

— Алберта Ахиалей Яво, Периале Росачерне Эпсе Доҳ ва Мумуни Фусейна сингари хорижлик ўйинчилар бор. Уларнинг барчаси теҳник ва тактик томонлама зўр ўйнашади. Аллақачон бир оиладек бўлиб кетдик.

Аёллар футболида голлар сони кўплиги ҳақида

— Эркаклар ва аёллар футболини ўзаро таққослаш хато. Суперлигадаги 14 жамоанинг барчаси ўз рақибларига етарли даражада қаршилик кўрсата олади. Аёллар Олий Лигасида эса бундай клублар жуда кам. Шу туфайли голлар ёки тўплар нисбатини солиштириш тўғри эмас. Масалан, Суперлигада 22 ўйинда 41 та гол урган "Пахтакор" чемпион бўлди. Олий Лигада етакчилик қилаётган "Сўғдиёна-W" ҳисобида эса 18 ўйинда 97 та гол бор.

"Сўғдиёна-W"дан кетадими?

— Албатта, бошқа жамоалардан таклифлар етарлича, лекин бу ҳақда ҳали ўйлаб кўрганим йўқ.

Ўзбекистон Суперлигасидаги энг кучли футболчи ҳақида

— Менимча, эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўйнайдиган энг кучли футболчи бу "Пахтакор" вакили Драган Черан ҳисобланади. Сербиялик футболчи айни пайтда чемпионат тўпурари ҳам ҳисобланади.

Малика Кушбакова суҳбатлашди

"Футбол ҳам, муаммолар ҳам барчамизники" — карикатурачи билан яқиндан танишамиз

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика