Latest news

18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  0 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  9 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида News

"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида

Футболда кўпроқ гол урадиган ҳужумчилар, голлардан сақлаб қолган дарвозабонлар диққат марказига кўпроқ тушади.

Аммо, майдонда "қора" ишни бажарувчи позиция вакилларига ҳар доим ҳам эътибор марказида бўлавермайди. Улар кўринмас иш қилсаларда, жамоанинг асосий "мияси" ҳисобланади. Кеча 2022 йилнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олган Абдурауф Бўриев "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг муҳим бўлаги сифатида ютуқларга муносиб улуш қўшди. 


— Йил рамзий терма жамоасига кирганимдан хурсанд бўлдим. Ичимда қандайдир рамзийга тушаман, деган ҳиссиёт бор эди. Тўғри бу чизиқда рақобат кучли. Лекин бундан қўрқмаслик керак. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади.

— Позициямга келсак, биринчи навбатда жамоамга фойдам тегишини истайман. Тўғри позициям ташқаридан қараганда кўзга кўринмайдиган. Бироқ асосий вазифани бажариб беради. Ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қиладиган нуқта ҳисобланади. 


— Жорий йилги мусобақаларнинг ҳар биридан тажриба олдим. Фикримча, Осиё чемпионати кўпроқ нарса берди. Чунки халқаро ўйин доим қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. 

— Испаниялик Серхио Бускетсга ўхшатишади. Менимча, ҳар бир футболчи ёшлигида Месси ёки Роналдуга мухлислик қилган. Шулар орасида мен футболни тушуна бошлаганим сари Бускетс ва Хавини кузатганман. Улар кумирларим. 

— Жаҳон чемпионатида иккита терма жамоага мухлислик қилмоқдаман. Улар Аргентина ва Испания. Месси жамоаси ўз ўйинини секин тиклаб олмоқда. Бу терма жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайман. Испания - Германия, зўр ўйин бўлади. Немисларга айни пайтда ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Нима ҳам дердим, кучлиси ғалаба қозонсин.


— Кейинги режаларим "Олимпик" билан боғлиқ. Юртимизда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан кейин хориж жамоалари, Европа, Осиёдан ҳам таклифлар келиб тушди. Аммо ҳозир "Олимпик"да қолишга қарор қилдим. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика