Latest news

22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  0 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди News

Олимпиада-2020: футбол мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020нинг футбол мусобақасига қуръа ташланди.

Бугун, 21 апрелда 16 жамоани 4 гуруҳга бўлувчи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси 1/4 финалга чиқади. Олимпиадада футбол мусобақаси муддати - 21 июлдан 7 августгача. Ҳар бир терма жамоа 18 ўйинчини, қўшимча тарзда 4 захира ўйинчисини (жароҳат, касаллик ёки форс-мажор ҳолатларида) қайдномадан ўтказиши мумкин. Улар орасида уч нафар 24 ёшдан катта бўлган ўйинчилар бўлиши мумкин.


А гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция;

В гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия;

С гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия;

D гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Арабистони.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдаги турнирда Бразилия финалда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этган ҳолда ғолиб бўлган. Қизиқ жиҳати, бу сафар бу икки финалчилар бир гуруҳдан жой олишган.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика