Latest news

22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  6 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  15 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  122 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6

Олим Шокиров: "Тайёргарлик режа асосида олиб борилса, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаса ҳам бўлади" News

Олим Шокиров: "Тайёргарлик режа асосида олиб борилса, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаса ҳам бўлади"

Бир неча дақиқалар олдин Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра вакилларимиз  Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон каби терма жамоалар билан "С" гуруҳидан ўрин эгаллади. Биз бу борада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Олим Шокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қуръа ҳақида нима дейишим мумкин? Кучли рақиблар тушди. Жанубий Корея ва Австралияни барча яхши билади. Ҳиндистон эса саралаш босқичида бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Энди  Осиё чемпионатига тайёргарлик режа бўйича олиб борилса рақиблардан қўрқмасак ҳам бўлади. Ҳозир олдимизда турган асосий мақсад муносиб ва режадагидек тайёргарлик кўриш. Ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширишимиз керак, улардаги қўрқувни буткул йўқотишимиз лозим. Руҳият жиҳатдан кўп иш олиб боришимиз талаб этилади. 

Энди гуруҳдан чиққан тақдиримизда "Д" гуруҳидаги термалар билан тўқнаш келамиз. Саудия Арабистони, Япония, Хитой, Индонезия каби термаларнинг бири билан ярим финал йўлланмаси учун курашамиз. Ундан олдин эса гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилишимиз зарур. Қайтараман тайёргарликни режа бўйича рисоладагидек олиб борсак ва ўйинчилар руҳиятидаги қўрқувни йўқотсак рақиблар билан ўйнай оламиз. Барча нарса тайёргарликка боғлиқ. Ҳозирда карантин бўлгани боис навбатдаги йиғинни Тошкентда "Чиғатой" базасида 23 июнь ва 4 июль кунлари олиб борамиз",- дейди Олим Шокиров.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика