Latest news

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  1 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  55 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси News

Олий лига. 6-тур рамзий терма жамоаси

Олий лигамизда 6-тур баҳслари ҳам якунига етди. Бу турда фақат учта учрашув майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.
Яъни, “Олмалиқ” ўз уйида “Қизилқум”ни мағлубиятга учратган бўлса, “Локомотив” биринчи лигадан яна олий лигага қайтган “Андижон” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учта беллашувда дуранг қайд этилди: “Нефтчи” - “Машъал”, “Насаф” - “Металлург” ўйинларида ҳисоб очилмади. “Бунёдкор” эса сафарда “Бухоро” билан 1:1 ўйнади. Бу турда сафарда ғалаба қозонган жамоа биргина “Пахтакор” бўлди. Жамоа Самарқанддан ғалаба билан қайтди. Биз эса одатимизга кўра, 6-турнинг рамзий термасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Дарвозабон - Маъмур Икромов (“Металлург”)
Бекободнинг “Металлург” жамоаси 6-турда “Насаф” меҳмони бўлиб, қаршиликлардан бир очко тортиб олди. Бу ўйинда меҳмонлар дарвозабони Маъмур Икромов анча ишончли тўп сурди. У дарвозасини ажойиб тарзда қўриқлаш билан бирга жамоасининг гол ўтказишига йўл қўймади.

Ҳимоячилар - Егор Кримец (“Пахтакор”), Ғиёс Комилов (“Машъал”), Ҳикмат Ҳошимов (“Металлург”)

Бу галги рамзий термамизга уч нафар ҳимоячини киритдик. “Пахтакор” аъзоси Кримец Хитой чемпионатидан қайтиб келгач, ўзининг аввалги жамоасига тезда киришиб кетди. У “Динамо” билан кечган сафар баҳсида охирги дақиқаларда тўп киритиб, “Пахтакор”га навбатдаги ғалабани тақдим этди. “Машъал” ҳимоячиси Ғиёс Комилов ҳам бу турдан ўзидан яхши таассурот қолдирди. У “Машъал”нинг “Нефтчи” билан ўйинда гол ўтказишига йўл қўймади. “Металлург” сардори Ҳикмат Ҳошимов эса Қаршидаги баҳсда жамоасининг ҳимоя қўрғони бўла олди.

Ярим ҳимоячилар - Шакир Зуаги (“Олмалиқ”), Камолиддин Тожиев (“Пахтакор”), Азамат Бобожонов (“Динамо”), Виталий Пламадела (“Бухоро”), Отабек Валижонов (“Навбаҳор”).

Ўтган тур рамзий терма жамоасига беш нафар ярим ҳимоячи киритилди. Шулардан икки нафари таянч ярим ҳимоячиси. “Олмалиқ” таркибига келиб қўшилган тунислик Шакир Зуагининг ўйини турдан турга кучайиб бормоқда. “Қизилқум” билан кечган баҳсда Шакир ўзидан илиқ таассурот қолдирди, шунингдек, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Камолиддин Тожиев ҳам “Пахтакор”га қайтганидан бери кўпинча таянч чизиғида тўп сурмоқда. У ҳам бу турда яхши ҳаракат қилди.

Гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, “Динамо” таркибида Азамат Бобожонов ўз хатти-ҳаракатлари билан ажралиб турди. “Навбаҳор”даги Отабек Валижонов бу турда иккита голли тўп узатишга эришди. “Бухоро”нинг молдовалик легионери Виталий Пламадела эса “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритди.

Ҳужумчилар - Шаҳбоз Эркинов (“Навбаҳор”), Фарҳод Тожиев (“Локомотив”)

6-турга келиб ҳужумчилар ҳам гол уришди. Хусусан Шаҳбоз Эркинов “Сўғдиёна” дарвозасини уч марта ишғол этди. Фарҳод Тожиев эса бу турда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Тўғри, Иван Нагаев ҳам иккита гол урди, бироқ у иккинчи тўпни киритгач, голни нишонлаш мақсадида футболкасини ечиб олди ва сариқ карточка “ишлади”. Шу боис уни рамзий термага киритмасликни маъқул кўрдик.

Бош мураббий - Эдгар Гесс (“Бухоро”)
Хабарингиз бор, бу мавсумдан “Бухоро”ни Эдгар Гесс бошқаряпти. Эдгар Яковлевич жамоаси охирги уч турда етти очко ишлади. Уйда “Металлург”, сафарда “Сўғдиёна” мағлуб этилган бўлса, ўтган турда жамоа “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади. Бу эса Эдгар Гесснинг рамзий термамизга бош мураббий бўлишига етарли бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика