Latest news

22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  1 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  7 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  3 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  8 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  9 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2

Олий лига-2014 якунлари. Энг сўнгги ўринни олган "Андижон" ҳақида News

Олий лига-2014 якунлари. Энг сўнгги ўринни олган "Андижон" ҳақида

Кечадан бошлаб ҳар куни битта клубга аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб боришни бошлагандик.
Дастлабки мақоламиз 2014 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" клубига аталганди. Бугун ушбу мавсумда олий лигада энг сўнгги ўринни эгаллаган "Андижон" ҳақида маълумот берамиз.

"Бургутлар" бу йил 12 очко тўплаб мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этишди. Куни кеча ПФЛ олий лигадаги иштирокчилар сонини 16тага етказилгани ҳақида хабар берилди. Шу боис, "Андижон" кейинги йил ҳам элитада иштирок этади.



Жамоа таркибида бу мавсум жами 34 (!) нафар футболчи майдонга тушди. Улардан тўрт нафари легионерлар. Жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов бўлди. У 24та учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. 3тадан гол урган Азиз Ибрагимов ва Абдулатиф Абдуқодиров клуб тўпурари бўлишди.

Ҳакам томонидан 7 марта сариқ карточка билан "сийланган" Иброҳим Отахонов клубда энг қўпол ўйинчи бўлди. Икки футболчи, Дилмурод Маҳмудов ва Тимур Султонов қизил карточка олишди.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

Футболчи Амп. Т.сана. Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Абдураҳимов Баҳром Яҳм 11.12.1988 24 1872 1 3 0
Раҳмонов Асрор Яҳм 21.11.1988 21 1607 0 4 0
Раҳмонов Расул Яҳм 04.02.1987 20 1671 1 5 0
Турсунов Даврон Ҳим 28.02.1987 20 1538 0 2 0
Камолов Мирзокамол Яҳм 11.08.1987 20 1098 2 0 0
Отахонов Иброҳим Яҳм 21.09.1985 19 1529 0 7 0
Ғозиев Бекзод Яҳм 13.12.1989 18 1063 0 2 0
Ғаниев Тимур Дар 27.01.1984 17 1491 0 3 0
Солиев Лочин Ҳуж 30.03.1983 16 896 2 0 0
Қодиров Раҳим Ҳим 25.04.1979 14 1188 0 5 0
Доценко Сергей* Ҳим 06.09.1987 13 1149 0 4 0
Ражабов Анвар* Ҳуж 23.01.1988 13 898 2 1 0
Ибрагимов Азиз** Яҳм 21.07.1986 12 1009 3 3 0
Мирабдуллаев Жавлон* Ҳим 19.03.1994 11 932 0 1 0
Абдуқодиров Абдулатиф** Ҳуж 09.08.1987 11 820 3 0 0
Махсталиев Аббосбек** Яҳм 12.01.1994 10 887 2 3 0
Касьян Алексей* Ҳим 10.01.1987 10 874 0 2 0
Азизов Алишер* Ҳуж 14.02.1990 10 522 0 1 0
Шаймонов Шаҳзод* Ҳим 02.04.1992 9 810 1 1 0
Худоёров Муҳиддин Дар 05.11.1990 9 759 0 1 0
Султонов Тимур Ҳим 02.03.1984 9 610 0 1 1
Тўхтасинов Алишер Яҳм 16.02.1990 9 498 0 0 0
Гаппаров Аюбхон** Ҳуж 16.05.1992 9 393 0 1 0
Жўрабоев Акмал Ҳуж 02.02.1990 9 258 0 1 0
Ходжаев Акбар Яҳм 29.10.1990 5 401 0 0 0
Мирхолдиршаев Шухрат Ҳуж 05.03.1982 5 77 0 0 0
Визавер Виталий** Ҳим 22.12.1978 4 326 0 1 0
Расков Виктор* Ҳуж 08.05.1984 4 157 0 1 0
Фомин Максимилиан** Ҳим 21.09.1993 2 103 0 0 0
Кападзе Камронбей Ҳим 29.01.1994 2 42 0 0 0
Смородин Сергей Дар 15.02.1994 1 90 0 0 0
Маҳмудов Дилмурод Ҳим 24.10.1994 1 78 0 1 1
Юсупов Абдулазиз** Яҳм 05.01.1993 1 12 0 0 0
Маматказин Артур Ҳим 31.07.1994 1 5 0 0 0

* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган

** - иккинчи даврада жамоага келган



"Андижон" мавсум давомида энг кам ғалабага эришган, энг кам гол урган, энг кам очко тўплаган клубга айланди. Жамоа сафардаги 13та ўйиннинг фақат биттасида дуранг ўйнаган, қолган 12та учрашувда мағлубият қайд этилган. Энг йирик мағлубиятни ҳам айнан "Андижон" "Машъал"дан қабул қилиб олган - 1:6. "Бургутлар" 15та баҳсда рақиб дарвозасига гол ура олмай майдонни тарк этишган.

Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар 26
Голлар 18
Уйдаги голлар 15 (83,33%)
Меҳмондаги голлар 3 (16,67%)
Ўтказилган голлар 50
Уйда ўтказилган голлар 19 (38%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 31 (62%)
Ўртача гол 0,69
Ўртача ўтказилган гол 1,92
Уйдаги очколар 11/39 (28,21 %)
Меҳмондаги очколар 1/39 (2,56 %)
Энг йирик ғалаба 3:1 - "Навбаҳор"
Энг йирик мағлубият 1:6 - "Машъал"
"Қуруқ" ўйинлар 3 (11,54%)
Гол ура олмаган ўйинлар 15 (57,69%)
Иродаги ғалаба 0
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 5
Автогол (урилган/ўтказилган) 1/0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 54 (2,08)
Четлатишлар (ўртача) 2 (0,08)
Майдонга тушганлар (легионер) 34 (4)
Томошабинлар (жами/ўртача) 131214/5047


“Бургутлар”нинг мавсумдаги ўртача ёши 26,7 ни ташкил этди. Майдонга тушган, огоҳлантириш ва қизил карточка олган энг ёш ўйинчи Дилмурод Маҳмудов бўлди. Иккинчи даврада жамоа сафига қўшилган Аббос Махсталиев тўп киритган энг ёш футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

Ёш Футболчи

Энг ёш гол урган

20,243 Махсталиев Аббосбек

Энг кекса гол урган

31,201 Солиев Лочин

Энг ёш майдонга тушган

19,283 Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса майдонга тушган

35,248 Визавер Виталий

Энг ёш сариқ карточка олган

19,283 Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса сариқ карточка олган

35,236 Визавер Виталий

Энг ёш қизил карточка олган

19,283 Маҳмудов Дилмурод

Энг кекса қизил карточка олган

30,90 Султонов Тимур



Сайтимиз ходимлари томонидан Абдулатиф Абдуқодиров “Андижон”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.


Эртага "Локомотив" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика