Latest news

19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  1 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  2 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  13 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  9

Олий лига-2013. 15-турдан олдинги тахминлар News

Олий лига-2013. 15-турдан олдинги тахминлар

Мана чемпионатимизнинг иккинчи давра ўйинларини бошлаб ҳам олдик.
14-турда биз бир қанча қизикарли баҳслар гувоҳи бўлдик. Бу баҳслар ичида айниқса «Тошкент дербиси» ажралиб туради десак хато бўлмаса керак. Келаётган турда ҳам биз бир-биридан қизиқарли ўйинлар гувоҳига айланишимиз мумкин.

«ҚИЗИЛҚУМ» – «НАСАФ»
10 август. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Серазитдинов, А.Усмонов, Н.Мешков.
Назоратчи: А.Попов.

«Олтин изловчилар» аввалги турда Самарқандда меҳмон бўлиб кичик ҳисобда мағлубиятга учрашганди. Бу турда эса кучли рақибни ўз уйида қабул қилади. «Насаф» жамоаси эса аксинча чемпионатни кўтаринки кайфиятда давом эттиряпти. «Қизилқум» «Насаф»га қаршилик кўрсатишга ҳаракат килса ажабмас.
Имкониятлар: 40-60

«ГУЛИСТОН» – «СЎҒДИЁНА»
10 август. Гулистон. “Соғлом Авлод” стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: З.Қодиров, Н.Рўзимов, У.Каримов, Р.Толибжонов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.

Бу ўйин тенг курашлар остида ўтиши аниқ. Олдинги турда «Гулистон» сафарда мағлубиятга учраганди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб ўз уйларида рақибни доғда колдиришга ҳаракат қилишлари аниқ. «Сўғдиёна» ҳам аввалги турда ўз уйида дуранг натижани қайд этган эди. Бу турда Гулистонда ажойиб бахс гувоҳига айланишимиз мумкин.
Имкониятлар: 55-45

«БУХОРО» – «МЕТАЛЛУРГ»
10 август. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
А.Асимов, В.Лушин, Т.Гайнуллин, Н.Болтаев.
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Жамоалар бу тургача ҳар хил кайфиятда етиб келдилар. «Бухоро» сафарда мағлубиятга учраган бўлса, «Металлург» эса ўз уйида ғалаба қозонган эди. Бухорода кечган аввалги учрашувларда майдон эгаларининг қўли баланд келган эди. Аммо бугунги кунда «Металлург» исталган клуб учун бош оғриғи бўлиши тайин. Шунинг учун бу учрашув бирор жамоани устунлигида ўтади дея олмаймиз.
Имкониятлар: 50-50

«ШЎРТАН» – «ДИНАМО»
10 август. Ғузор. “Марказий” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
В.Коваленко, М.Саидқосимов, Х.Мирзааҳмедов, А.Эргашев.
Назоратчи: А.Арутюнов.

Бу жамоалар ўртасида кечадиган баҳс ҳар доим қизиқарли тус олиб келган. Ғузорликлар ўз уйларидаги баҳсларда ҳали «Динамо»га мағлубиятга учрамаган экан. Шу сабабдан бу учрашувда «Динамо» бор кучи билан қаршилик кўрсатиши аниқ. «Шўртан» жамоаси қуйи поқоналардан бирини эгаллаб тургани учун ўз уйида мағлубиятга учрамасликка ҳаракат килади. Ўин томошабоплиги билан қолган учрашувлардан ажралиб туриши аниқ.
Имкониятлар: 50-50

«ОЛМАЛИҚ» – «ЛОКОМОТИВ»
10 август. Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, В.Серазитдинов.
Назоратчи: Г.Имомов.

Бугунги турдаги марказий ўйинлардан бири деб эътироф этсак бўлаверади бу учрашувни. Чунки жамоалар бу кунгача мухлислар севадиган томошабоп ўуин намойиш этишмоқда. Аввалги турда ўз уйида очко йўқотган «темирйўлчилар» бу турда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишлари аниқ. Бу ўйинда уларга қийин бўлишини тушуниб тургандирлар. Чунки рақиб ҳам анойи жамоалардан эмас. «Олмалиқ»ликлар ўз уйларида мағлубиятга учрамасликлари турган гап. Барчани ўйинни томоша қилишга чорлаб қоламан.
Имкониятлар: 50-50

«НАВБАҲОР» – «НЕФТЧИ»
10 август. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, А.Мўминов.
Назоратчи: А.Абдуллаев

Бу турда Равшан Эрматовга жуда қизиқарли кечадиган водий дербиларидан бири топширилганидан бу учрашувни қизиқарли кечишини билиб олсак бўлади. Бу жамоаларни Намангандаги баҳсларда майдон эгаларини имкониятини юқори деб бўлмайди. «Нефтчи»ни ҳам шашти баланд. Чунки олдинги турда фарғоналиклар ўз мухлислари кўз ўнгида ғузорликларни мағлубиятга учратган эдилар. Аввалги турда мағлубиятга учрагн наманганликлар ўз уйларида ғалаба қозонишга ҳаракат қилсалар ажабмас.
Имкониятлар: 50-50

«БУНЁДКОР» – «ПАХТАКОР»
10 август. Тошкент. “ЖАР” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
М.Исмоилов, А.Снетков, Р.Шояҳметов, В.Агишев.
Назоратчи: Р.Айтеков.

Бу сафарги «Тошкент дерби»си Марат Исмоиловга ишониб тоаширилди. Бу баҳсда «Бунёдкор» осонлик билан ғалабага эриша олмаслиги ҳақиқатга яқин. Чунки танаффусда «Пахтакор» таркибини кучайтиришга эришди. Буни олдинги турдаги ўйин орқали ҳам билиб олишимиз мумкин. Аввалги дербиларда «ЖАР»да кеган учрашувларда «қалдирғочлар» ўз устунликларини намойиш этаётган эдилар. Бу сафарги тўқнашув аввалгиларига қараганда қизиқарлироқ ўтишига ишониш мумкин.
Имкониятлар: 50-50

Бу фақат ўзимнинг шахсий қарашларим. Унга қўшилмайдиганлар ҳам бўлиши аниқ. Барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Шундай экан ўйинларни томоша қилишга таклиф этаман. Кимда фикрлар бўлса бемалол фикр тарзида қолдиришлари мумкин. Барчанинг фикри хурмат қилинади. 

Комилжон Икромов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика