Latest news

08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  0 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  33 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  28 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  57 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  30 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11

"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди News

"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди

"Нефтчи" афсонаси Абдумажид Тоиров Фарғона жамоасига қайтди.

Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати эълон қилди.

"Бир вақтлар "Нефтчи" таркибида ҳимоячи амплуасида тўп суриб, мухлислар эътиборини қозонган Абдумажид Тоиров яна "Нефтчи"га қайтди. У ёшлар билан ишлаш тизими раҳбари ҳамда U19 ва U21 жамоалари координатори сифатида фаолият юритади. 


Маълумот учун, Абдумажид Тоиров 1974-йил 5-август куни  Сурхондарё вилоятида туғилган. Футболчи сифатида 21 ёшида Ўзбекистон олий лигасида дебютини 1996-йили АСК (Термиз) клубида бошлаган.Футболчи клуб билан тўрт мавсумни ўтказди ва 60 та ўйинда иштирок этди. 2000-йилда эса у ўша даврнинг энг кучли клубларидан бири – Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 6 мавсум давомида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. 2001-йилда мамлакат чемпиони ва тўрт карра кумуш медали совриндори, уч карра Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган.


Абдумажид Тоиров ёшлар билан ишлашда бор маҳоратини ишга солиб, қувончли натижаларга эришади, деб умид қиламиз" - дейилади клуб расмий баёнотида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика