Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Олий лига. 18-турда энг паст баллни Бахтиёр Намозов олди! News

Олий лига. 18-турда энг паст баллни Бахтиёр Намозов олди!

27-28 август кунлари олий лиганинг 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Маълум сабабларга кўра, “Олмалиқ” – “Пахтакор” баҳси бошқа муддатга қолдирилгани боис, ушбу турда ҳозирча 6та баҳсга гувоҳ бўлди.
Мазкур ортда қолган олтита ўйинда табиийки олтита бош ҳакам ишлади. Уларнинг олган баҳоларига назар ташлайдиган бўлсак, бу турда ҳам энг юқори баллни ФИФА рефериси Равшан Эрматов олди. Айтиш лозимки, иккинчи даврадан буён бу ҳакамнинг олдига тушадигани топилмаяпти. “Бухоро” – “Сўғдиёна” (2:1) баҳсини бошқариб борган Эрматов шу куни назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан 9,6 баллга муносиб кўрилди.

Аксинча нисбатан энг паст балл олган ҳакам Бахтиёр Намозов бўлди. Тошкентлик ҳакам ушбу турда Наманганга бориб, “Навбаҳор” – “Металлург” (4:2) ўйинини бошқарди. Намозов учрашув давомида футболчиларга жами 4та сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатган. Назоратчи Радик Серазетдинов бош ҳакамнинг ишини 8,2 баллга лойиқ деб топди. 

“Локомотив” – “Бунёдкор” (1:2) учрашувини бошқариб, ўзига хос шов-шув уйғотган Валентин Коваленкога эса назоратчи Ғайрат Каримов 8,5 балл қўйган.

«Нефтчи» – «Насаф» – 0:1.
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент) – 9,0. Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.) – 9,0. А. Снетков (Тошкент вил.) – 8,6. А. Раҳимов (Андижон) – 9.
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

«Навбаҳор» – «Металлург» – 4:2.
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент) – 8,2, О. Абдувасилов (Тошкент) – 8,4. Н. Рўзимов (Тошкент) – 8,0. Р. Копадзе (Фарғона) – 8.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

«Бухоро» – «Сўғдиёна» – 2:1.
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент) – 9,6. А. Расулов (Тошкент) – 9,4. Ж. Саидов (Тошкент) – 9,2. Д. Досанов (Тошкент) – 9.
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

«Динамо» – «Андижан» – 2:0.
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент) – 9,2. Б. Норсафаров (Қарши) – 9,0. В. Лушин (Гулистон) – 8,7. В. Нажафалиев (Тошкент) – 9.
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

«Машъал»  – «Қизилқум» – 2:1.
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро) – 8,5. Б. Қодиров (Бухоро) – 8,3. А. Қўлдошев (Бухоро) – 8,3. И. Худойдатов (Тошкент) – 9.
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

 «Локомотив» – «Бунёдкор» – 1:2.
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент) – 8,5. М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,6. Х. Шодмонов (Бухоро) – 8,4. Р. Толибжонов (Фарғона) – 8.
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика