Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Олий лига, 17-тур. Мурод Муҳамедов энг паст балл олган ҳакам News

Олий лига, 17-тур. Мурод Муҳамедов энг паст балл олган ҳакам

22-23 август кунлари олий лиганинг 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатимизга кўра, ушбу турда ишлаган ҳакмларнинг олган балларига эътибор қаратиб ўтамиз.
22 август жума куни турнинг 4та баҳси бўлиб ўтди. Шу куни бош ҳакамлардан Равшан Эрматов, Валентин Коваленко, Ильгиз Танташев ҳамда Марат Исмоилов ишлади. Кеча бўлиб ўтган турнинг қолган 3та баҳсини эса Рустам Бобомуродов, Мурод Муҳамедов ва Ҳасан Рўзиев бошқариб борди.

17-турда футболчиларни қўполликлар ва ўйин қоидасини бузгани сабабли энг кўп огоҳлантирган ҳакам Равшан Эрматов бўлди. “Қизилқум” – “Нефтчи” (2:0) баҳсида ишлаган ФИФА рефериси шу куни ҳар иккала жамоадан уч нафар футболчини сариқ билан “сийлади”.

Бекободда кечган “Металург” – “Бухоро” (4:3) ўйинини бошқарган Марат Исмоилов эса аксинча учрашувда бирор маротаба ҳам чўнтагидан карточка чиқармади.

Мурод Муҳамедов “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувини бошқариб бориб, 82-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Шукурали Пўлатовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатишга қарор қилди. Эътиборлиси ушбу турда айнан ушбу битта четлатиш бўлди.

Пенальтилар белгилаш борасида Валентин Коваленко етакчилик қилди. Қаршида ФИФА ҳаками “Навбаҳор” дарвозаси томон икки бор 11 метрлик белгилашга қарор қилди. Унинг биттасигина аниқ амалга оширилди ва “Насаф” қимматли уч очкони қўлга киритди. Яна бир факт: шу куни Коваленко чўнтагидан 5 маротаба сариқ карточка чиқарган. Аҳамиятлиси уларнинг барчаси наманганлик футболчилар томон кўрсатилган.  

Ҳакамларнинг олган балларига эътибор қаратадиган бўлсак, бу сафар ҳам Равшан Эрматов бу борада барчани ортда қолдирди. Назоратчи Игорь Мустафин унинг ҳатти-харакатларини 9,5баллга муносиб деб баҳолади. Аҳамиятлиси унга қанотларда ёрдам берган Абдуҳамидулла Расулов ва Жаҳонгир Саидов қўйилган 9,3 балл лайнсменлар олган баллар орасида энг юқориси бўлди. Бир сўз билан айтганда Равшан Эрматов бригадаси бу борада етакчилик қилди.

Бу борада аксинча Мурод Муҳамедов нисбатан паст балл олди. Тарихда илк бор “Бунёдкор” ўз майдонида “Динамо”га мағлуб бўлган ўйинда Муҳамедов “қалдирғочлар”нинг ҳимоячисини 82-дақиқада четлатди. Бу эса “Динамо”га қўл келди шекилли самарқандликлар 90+4-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ғалабани илиб кетди. Ўйиндан сўнг назоратчи Дмитрий Роман бош ҳакамнинг ишини 8,0 баллга муносиб деб баҳолади.

17-ТУРДА ИШЛАГАН ҲАКАМЛАР
«Қизилқум»  – «Нефтчи» – 2:0.
Ҳакам:
Р. Эрматов (Тошкент) – 9,5, А. Расулов (Тошкент) – 9,3, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,3, Ш. Рўзиқулов (Қарши) – 9.
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

«Андижан» – «Олмалиқ» -1:1.
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро) – 8,5, Б. Қодиров (Бухоро) – 8,6, А. Қўлдошев (Бухоро) – 8,3, А. Эргашев (Тошкент) – 9.
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

«Металлург» – «Бухоро»– 4:3.
Ҳакамлар:
М. Исмоилов (Тошкент) – 8,5, Т. Галеев (Тошкент) – 8,4, А. Пўлатов (Тошкент) – 8,4, О. Туйчибоев (Тошкент) – 8.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

«Насаф» – «Навбахор» – 1:0.
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент) – 9,2, Х. Шодмонов (Бухоро) – 9,1, А. Цапенко (Тошкент вил.) – 9,1, И. Ибрагимов (Нукус) - 9
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

«Пахтакор» – «Машъал» – 3:0.
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий) – 9,0, Р. Самандаров (Навоий) – 9,0, О. Жумаев (Навоий) – 9,0, В. Серазетдинов (Тошкент) - 9
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

«Бунёдкор» – «Динамо» – 0:1.
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкент вил.) – 8,0, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,6, Ф. Ҳасанов (Наманган) – 8,6, Н. Болтаев (Навоий) – 9.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

«Сўғдиёна» – «Локомотив» – 0:2.
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент) – 8,4, Т. Гайнулин (Тошкент) – 8,0, А. Усмонов (Тошкент) – 8,6, Н. Қосимов (Қарши) – 8.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика