Latest news

20:54ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон КХДРни мағлуб этиб, учинчи босқични 3 очко билан бошлади  210 20:41Ўртоқлик учрашуви. Россия Вьетнамни қийинчиликсиз мағлуб қилди  0 20:25ЖЧ саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум бўлди  2 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Фаластин дарвозасига йўл топа олмади!  7 18:15ЖЧ-2026 саралаши. Япония Хитой дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди!   7 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ футболчилари "Бунёдкор" стадионига етиб келишди  6 17:36ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР: Асосий таркибимиз маълум  43 17:17"Бунёдкор" стадиони Ўзбекистон - КХДР учрашувига тайёр  6 17:17ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида мағлубиятга учради  8 17:05ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - КХДР учрашувини кимлар шарҳлайди?  7 16:53Расман: МЮ ва "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Австралия давом эттиради  4 16:34Фабрицио Романо: "Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда"  4 16:15Breaking! Абдуқодир Ҳусанов Францияга учиб кетмоқда  17 15:51Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  4 15:26Футзал. Панаманинг Жаҳон чемпионати учун якуний таркиби маълум  0

Олег Тюлькин: «Самарқандлик минглаб мухлислар олий лигага муносиблар» News

Олег Тюлькин: «Самарқандлик минглаб мухлислар олий лигага муносиблар»

«Динамо» - «Локомотив» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин иштирок этди.

«Афсуски, муҳим ўйинда йирик мағлубиятга учрадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Бугун икки томон учун ҳам очколар жуда зарур эди. Рақибимиз савия жиҳатдан биздан бир бош устун эканлиги гувоҳи бўлдик. Ўйин давомида ҳисоб 1:3га айланганидан кейин йигитларнинг руҳий ҳолати тушиб кетди. Таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўнглашга интилдик, аммо вазиятлар яратиб, улардан фойдаланишда оқсадик.

Савия жиҳатдан рақибларимиз кучли таркибга эга. Айтайлик, ўйин бошида Абдумалик Абдуллаев яккама-якка вазиятда Нестеров дарвозасини ишғол эта олганида ўйин умуман бошқача кечарди. Кўп ўтмай, худди шундай вазият Марат Бикмаевда бўлди, у эса дарҳол битта зарба билан вазиятни голга айлантирди. Бу футболчининг савиясидан дарак. Аднан Ораховац гол урганидан кейин курашга қўшилдик, аммо рақибнинг учинчи голи яна ўйинни қийинлаштирди. Уларни чемпионлик билан табрикламан.


Самарқандда футболни севишади. Самарқандлик минглаб мухлислар Олий Лигага муносиблар.


Жароҳати боис ҳимоячимиз Раду Рогакнинг бизга ёрдам бера олмагани ҳам майдонда билинди. Дарвозабонимиз Темур Жўраев ҳам бугун таркибда йўқ эди. Сўнгги ўйинда ҳам «Машъал»га қарши баҳс осон кечмайди.

ПФЛнинг қароридан кейин карахт аҳволга тушгандик. 12-ўрин билан лигада қолмаслик жуда аламли бўлади. Шу боис, клуб ПФЛ талабларини бажаришга киришган. Ҳар ҳолда ҳар қандай ўринда бўлмайлик, стадионимиз мухлислар билан гавжум бўлади. Сабаби Самарқандда футболни севишади. Самарқандлик минглаб мухлислар Олий Лигага муносиблар. Ҳар ҳолда футбол энг аввало мухлислар учун эканлигини унутмайлик.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика