Latest news

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  1 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Олег Тюлькин: "Қизилқум" биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди" News

Олег Тюлькин: "Қизилқум" биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди"

«Динамо» - «Қизилқум» (0:1) учрашувидан кейин «Динамо» клуби бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйиндан олдин фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларимиз охиригача курашишди, аммо тажриба бобида барибир «Қизилқум» устунлик қилди. Ўйинга яраша ҳисоб бўлди деб айтолмайман. «Қизилқум» ўйин борасида биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди.

- Рақибнинг киритган тушунарсиз голи ҳақида нима дея оласиз?

- Аниқ нима бўлганлигини яхши тушунмадим. Қанот ҳаками «офсайд» дея байроғини кўтарди, бош ҳакам голни инобатга олмади, кейин эса гол ҳисобланди. Аниқ кўрмай, буни изоҳлай олмайман. Такрорий вазиятни яна кўриш керак. Назоратчи ҳакамлар кўриб чиқишади.

- Жавоҳир Қаҳрамонов ва Раду Рогаклар нега таркибда йўқ?

- Жавохир Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф олган. Шу боис муҳим ўйинимизга қарамай, уни қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Ҳимоячимиз Раду Рогак эса жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди. Даволаниш учун уни уйига, Молдовага қўйиб юбордик. Муолажалари якунлангач, яна сафимизга қайтади.

- Ўтган мавсум самарқандлик ёш яримҳимоячи Жонибек Кўчимов «Динамо»да яхши ўйин намойиш этганди, йил бошида эса «Сурхон»га ижарага берилди. Иккинчи даврада ушбу тезкор футболчини «Динамо»га қайтариб, таркиб кучайтирилса бўлмайдими?

- Бу кўпроқ футболчининг ўзига, хоҳишига боғлиқ. Тўғриси, унинг шартномаси билан таниш эмасман. Биринчи даврадан кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика