Latest news

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

ОКМК янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: янги легионерлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва назорат учрашувлари News

ОКМК янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: янги легионерлар, ўқув-машғулот йиғинлари ва назорат учрашувлари

Ўтган мавсум совринли учликдан кейинги ўринни эгаллаган олмалиқликлар янги мавсумга қай даражада тайёр?

Миржалол Қосимов шогирдлари янги мавсумда ҳам совринли ўринлар учун кураша олишадими?

Таркиб ва трансферлар

ОКМК жамоаси ўтган мавсумдаги асосий таркибини деярли сақлаб қолди ва асосий таркибда ҳам катта ўзгаришлар деярли рўй бермади. Жамоани 4 нафар футболчи тарк этди ва энг катта йўқотиш шубҳасиз грузиялик легионер Гиорги Папава бўлди, олмалиқликлар таркибида бор-йўғи ярим мавсум тўп тепган амалдаги чемпион "Пахтакор" билан шартнома имзолади. ОКМК сафини яна бир тажрибали ўйинчи Артём Филипосян ҳам тарк этди ва "Сурхон" жамоасига йўл олди, шунингдек, олмалиқликлар сафини Алишер Жалилов ва Дан Спатару тарк этишди, Жалилов Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси билан шартнома имзолаган бўлса, молдовалик легионер Руминиянинг "Милсами" жамоасига бориб қўшилди.

Жамоани тарк этган ўйинчилар ва уларнинг ўрнига сифатли ўйинчилар жамоага жалб этилди. Чап қанот ҳимоясига машҳур Виталий Денисов "Сўғдиёна"дан келиб қўшилди. ОКМК таркибига қўшилган яна бир ўйинчи ўтган мавсум "Сурхон" сафида тўп тепган испаниялик легионер Рубен Санчес. Бундан ташқари, яна икки нафар легионер – Украина чемпионатининг "Ингулец" жамоасидан трансфер қилинган Али Салем бўлса, иккинчи легионер Грузиянинг "Самгурали" жамоасидан Иракли Рухадзе бўлди.

Мураббийлар штаби ва раҳбарият

Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, ўтган мавсум "Навбаҳор"да ишлаган Александр Стоймирович ОКМК билан бир йиллик шартнома имзолади. 

Янги мавсумда ОКМКда ишлайдиган мураббийлар штаби: Миржалол Қосимов (бош мураббий), Ҳикмат Эргашев (катта мураббий), Александр Волков (ассистент), Хайрулла Каримов (фитнесс мураббий), Марат Ахмеров (ассистент), Александр Стоймирович (жисмоний тайёргарлик мураббий), Павел Бугало (дарвозабонлар мураббийи).

Ўқув-машғулот жараёни ва мавсумга тайёргарлик

ОКМК янги мавсумга икки босқичли ўқув-машғулот йиғинларини олиб борди. Жамоа аввалига Дубайда йиғин ўтказган бўлса, кейинчалик Суперлиганинг клубларидек Анталияда йиғин ўтказди ва бир нечта ўртоқлик учрашувларида иштирок этиб, кейинчалик Тошкентда ҳам назорат учрашувларини ўтказди.

"Хўжанд" (Тожикистон) – 3:0 ҳисобидаги ғалаба

"Қизилқум" – 2:0 ҳисобидаги ғалаба

"Волга" (Россия) – 1:2 ҳисобидаги мағлубият

"Атирау" (Қозоғистон) – 3:0 ҳисобидаги ғалаба

"Астана" (Қозоғистон) – 1:1 дуранг

"Металлист 1925" (Украина) – 0:1 ҳисобидаги мағлубият

"Петрокуб" (Молдова) – 1:2 ҳисобидаги мағлубият

ОКМК қишки машғулот йиғинлар доирасида 7 та назорат учрашувини ўтказди ва 3 та ғалаба, 3 та мағлубият ва 1 та дурангга эришди.

Қўшимча маълумот ва янги мавсумда кутилаётган натижалар

Жамоа янги мавсумда медаллар учун курашиш мақсадини ўз олдига қўйган ва уни қийин мавсум кутиб турибди. ОКМК жамоасининг бошқа клублардан фарқи шундаки, жамоа кўп йиллардан бери мураббийини ўзгартирмаяпти. ОКМК мавсумни ўз стадионида эмас, Тошкентдаги "Жар" стадионида бошлайди. Сабаби олмалиқликлар стадионининг майсаси яроқсиз ҳолатга келиб қолган. 

ОКМК ўтган мавсум Суперлига якунларига кўра 4-ўринни эгаллаб, Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди ва Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олиш учун Бангладеш чемпиони "Башундара Кингз" жамоаси билан баҳслашади. Агарда Бангладеш жамоаси мағлуб этилса, Қатар чемпионатининг бронза медали соҳиби билан тўқнаш келади.

ОКМК жамоасининг қизиқ жиҳати шундаки, жамоа ўз сафига икки нафар янги легионерни қўшиб олди ва улар ўзини қандай намойиш этишлари жуда қизиқ, Муҳаммад Али Салем Украина чемпионатининг "Ингулец" клубидан трансфер қилинди ва ушбу футболчи ўзбек футбол тарихидаги иккинчи тунислик легионер бўлди, Али Салемдан аввалроқ Ўзбекистон чемпионатида Шакир Зуаги тўп тепган (ОКМК ва "Бунёдкор" жамоаларида). Иккинчи легионер Грузиянинг "Самгурали" жамоасидан ОКМК таркибига келиб қўшилди ва Гиорги Папавага ўхшаган ҳолда яхши ўйин намойиш этиши умид қилинмоқда.


Абдулвосит Бектемиров тайёрлади

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика