Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  3 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари News

ОКМК футбол академиясининг мақсад ва режалари

Tags :  ОКМК
Хабарингиз бор, ОКМК футбол клуби бу йилдан бошлаб болалар ва ўсмирлар футболига бўлган эътиборини жадаллик билан кучайтирди.

Бунда клуб тизимидаги барча ёш тоифадаги жамоаларда селекция сиёсати тубдан ўзгариши натижасида асосий урғу ёшларга қаратилганлигини кўриш мумкин.

Бунинг яққол намунаси сифатида ОКМК футзал жамоаси таркиби кескин ёшартирилишига қарамасдан, жамоа ўз барқарорлигини сақлаб қолди. Шунингдек, футзалчиларимиз яқиндагина якунланган мавсумда бронза медалларини қўлга киритди.

Футбол бўйича эса U-21 жамоаси таркиби иқтидори юқори бўлган ўсмирлар ҳисобига бойитилди ва бу ўз самарасини узоқ куттирмаган ҳолда ёшларимиз мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

ОКМК ФК асосий таркиби ҳам мавсумлар оралиғида бир қанча ўзгаришларни амалга оширди. Ёши каттароқ бўлган футболчилар билан хайрлашилди ҳамда сафимиз келажакни ўйлаган ҳолда иқтидорли ёш футболчилар ҳисобига тўлдирилди. Ҳозирда Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз рақобатбардош бўлган Суперлига мусобақасида барқарорликни сақлаб, пешқадамлар қаторида бормоқда.

U-19 мусобақасида ОКМК клуби раҳбариятининг ташаббуси билан 16-17 ёшли ўсмир тарбияланувчиларимиз иштирок этишмоқда. Албатта, бундай ислоҳотлар ҳам келажакни ўйлаб босилган қадамлардир.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, «ОКМК-W» аёллар жамоаси Олий лигада ғолиблик учун жиддий курашмоқда. Аёллар жамоамиз фаолияти юртимизда энг намунали 2-3 клубдан бири десак, асло муболаға бўлмайди.

Умуман олганда, ОКМК футбол клубининг деярли барча жамоалари барқарорликни сақлаган ҳолда ўзлари иштирок этаётган мусобақаларнинг совринли ўринлари учун асосий даъвогарлардан ҳисобланишади. Шундан келиб чиқсак, келажагимиз бўлган ёшларга эътибор тубдан ўзгариб, яратилган ва яратилаётган шарт-шароитлар кўзни қувнатади.

ОКМК ФКнинг 2024 йилдаги энг йирик лойиҳаларидан бири бу – футбол академиясига тамал тоши қўйилгани бўлди. Клуб футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич мослаштирилиб борилади.

Шу бугундан эътиборан ОКМК футбол академияси фаолияти қай тарзда шакллантирилиши, унинг мақсад ва режалари, катта мақсадли тизимнинг барпо этилиш жараёнлари кенг ёритиб борилади. Бу борада клуб академияси фаолиятини кенг ёритиб бориш учун алоҳида матбуот котиби ҳам ишга қабул қилинган.

Қуйидаги видеолавҳада  ОКМК футбол академияси иш жараёнларини қандай тартибга солмоқчи эканлигидан бошлаб, академия келажакда қандай кўринишга эга бўлиши ҳақидаги маълумотга эга бўлишингиз мумкин.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика