Latest news

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  6 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди News

ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди

Tags :  ОКМК
ОКМК ФК раҳбарияти ва футбол академиямизнинг U 17 жамоаси тарбияланувчилари қўшни Қирғиз Республикасининг Ош шаҳрига ташриф буюришганди.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорликлар жадаллашиб, жуда ҳам илиқ муносабатлар ўрнатилмоқда. Ҳамжиҳатликнинг амалий кўринишини спортнинг футбол соҳасида ҳам амалга ошириш мақсадида Ош шаҳридаги Асилбек Момунов номидаги футбол академияси ва ОКМК футбол клуби ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Яқиндагина бу икки томон Олмалиқ шаҳрида норасмий учрашув ўтказишган эди. Асилбек Момунов номидаги футбол академияси раҳбарияти таклифига кўра, вакилларимиз 2-3 август кублари Ош шаҳрида бўлишди.


Бугун куннинг биринчи ярмида ОКМК ва А.Момунов футбол академияларинибг У-17 тарбияланувчилари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда ОКМК тарбияланувчилари Қирғиз Республикасидаги тенгқурларидан 4:2 ҳисобида устун келишди.


Халқаро учрашувдан кейин иккала томон раҳбарияти ўртасида расмий учрашув ташкил қилиниб, унда узоқ йиллик ҳамкорлик учун меморандум имзоланди. Унда ОКМК ФК бош директори Баҳодир Мирзаев ва бош директорнинг болалар ва ўсмирлар футболи бўйича ўринбосари Денис Хомутов, Асилбек Момунов номидаги футбол академияси директори Тимур Абдуллаев ва академиянинг австриялик техник директори Искандер Изчақар, шунингдек иккала томоннинг бошқа вакиллари иштирок этишди.


Ўйлаймизки, имзоланган меморандум узоқ йиллар давомида бу қордош мамлакатлар ҳамкорликлари доирасида, хусусан футболида ҳам ҳамкорлик лойиҳаларини янги босқичга олиб чиқади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика