Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

ОКМК - "Эйр Форс" учрашуви ҳақида. Қосимов ва ОКМКда ягона ишонч чиптаси қолди (таҳлил) News

ОКМК - "Эйр Форс" учрашуви ҳақида. Қосимов ва ОКМКда ягона ишонч чиптаси қолди (таҳлил)

Кеча Олмалиқ шаҳрида тарихий кун бўлди. ОКМК жамоаси илк бор ўзида ОЧЛни қабул қилди.

Афтидан рақиб ном жиҳатдан кучсиздек кўринган, доскада мағлуб этиб бўлинганди. Аммо Қосимов ўйиндан аввал айтганидек майдонда футболчилар тўп тепди. Бунда эса "Эйр Форс" тўп тепарлари устун келди. 

Ўйинга ҳужумкор услубни танлаган ОКМК

Миржалол Қосимов ўйинга ҳужумкор услубни танлади. ОЧЛнинг илк турида 3 нафар марказий ҳимоячи билан майдонга тушган ОКМКнинг мудофаа чизиғида бугун 2 марказий ҳимоячи Раҳмонов ва Тўхтахўжаев жуфтлиги ҳаракат қилди. Қанотларда Гадоев ва Аҳмадалиев ўрин олди. Ярим ҳимояда Санжар Турсунов, Ойбек Рустамов, олдинги чизиқда Хуршид Ғиёсов, Сияваш Ҳақназарий, Рубен Санчес, Миржаҳон Мираҳмадов тўп тепди. Умуман таркиб тўлиқ ҳужумкорликка қаратилди. Бунга жавобан "Эйр Форс" мураббийи Аюб Одишо 3 нафар марказий ҳимоячи, 2 нафар лотерал, 3 нафар ярим ҳимоячи ва 2 нафар ҳужумчи хизматидан фойдаланди. 


19 ёшли ироқлик вундеркинд яна гол урди 

Учрашувдан аввал хавфли кўрилган ва ҳужумдаги асосий фишкаси бўлган 2004 йилда туғилган Али Жасим иккинчи турда ҳам майдонни голсиз тарк этмади. 2 дақиқада ҳимоячиларнинг тўп узатишидаги хатосидан сўнг тўпни илиб олган Жасим тезкор ҳаракат билан олдинга ўтди ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди. "Сепахон" билан кечган илк турда ҳам ўйиндаги биринчи гол айнан у томонидан урилган ва 88-дақиқада дубли билан жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолганди. Ёзда "Антальяспор"га ўтган футболчининг омади келмади шекилли ОЧЛ баҳслари олдидан "Эйр Форс" сафига келиб қўшилди. ОЧЛда шундай голлар уриб турса, унга "совчилар" яна кўпайиши аниқ. 


Кеч уйғонган ОКМК

ОКМК яқин орада бу даражада ёмон ўйин кўрсатганини, ҳаракатлари қовушмаганини эслай олмайман. Ҳақиқатдан ҳам жуда ва жуда ёмон ўйнади. Билмадим худдики "Эйр Форс" эмас, ОКМК тайёргарликсиз майдонга тушиб келгандек таассурот қолдирди.  Тезкор гол уриб олган "Эйр Форс" рақибининг охирги пасини яхши блоклай олди. Ҳимоячилар имконият қолдирмади. ОКМКнинг ўйиндаги илк аниқ зарбаси ҳам 45+1 дақиқага келибгина амалга оширилди. "Эйр Форс" ҳам битта аниқ зарба берди ва ўша гол бўлди. 

Биринчи бўлимда Али Жасим анча муаммо туғдира олди. Айнан харитада кўрсатилган ўнг қанотдан "Эйр Форс" кўпроқ олдинга ўтишга ҳаракат қилди. 

Иккинчи бўлимнинг иккинчи дақиқасида ОКМК яна тезкор гол ўтказиб юборди. Жаримадан Муҳаммад Қосимнинг йўлллаган зарбасини Валижон Раҳимов қайтарди. Қайтган тўп Франко орқали Турсунов тегиб дарвозадан жой олди. Бу эса иккинчи бўлимга аламли кайфиятда майдонга тушган ОКМКнинг ярасига туз сепгандек бўлди, дея оламан. 70-дақиқалардан сўнг "кончилар" ҳужумлар сонини оширишни бошлади ва устунликни қўлига олди. Акром Комиловнинг майдонга туширилиши эса қанотлардаги тезликни оширди. Акром қанотга, Ҳақназарий эса марказга ҳужум нуқтасига кўчди. Шунинг натижасида ОКМК ўйиндаги биринчи тўпини киритди. Сўнгги 10 дақиқалик тўлалигича мезбонларга аталди. Қосимовнинг зарбаси голга айланишига ироқлик посбон йўл қўймади. Мана шу агрресивлик, ҳужумлардаги фаоллик биринчи бўлимда кўрингани йўқ. Биринчи бўлимга нисбатан "кончилар" рақиб дарвозасига 6та зарба йўллади, 4таси аниқ борди. Тўп назоратида ҳам устунликка эга бўлди, 60/40. 

Иккинчи бўлим тасвири. Қанотлар анча фаол бўлди ва кескинликни юзага келтира олди. Комилов ўйинга темп қўшди. 

Ҳимоя ва дарвозадаги барқарорсизлик 

Бугунги кунда ОКМКнинг энг заиф нуқтаси ҳимоя эканлиги барчага аён. Жамоа ОЧЛда 2та ўйинда 5та, Суперлигада 2та ўйинда 6та гол ўтказиб юборди. Бу мавсум чемпионат учрашувларида 20та ўйинда 29та тўп олиб чиқди. Мазкур фактор тарафлама лиганинг энг ёмон 3 жамоаси бўлиб турибди. Бу 2019 йилдан кейинги энг ёмон кўрсаткич ҳисобланмоқда. 

2023 йил. 20та ўйин 29та гол

2022 йил. 26та ўйин 23та гол 

2021 йил. 26та ўйин 25та гол

2020 йил. 26та ўйин 28та гол 

2019 йил. 26та ўйин 37та гол


Қосимов ва ОКМКда биргина ишонч чиптаси қолган

Ўзбекистон кубоги жамоага мавсумни соврин билан якунлаш учун асосий умид учқуни бўлиб турибди. Жамоа кубок билан мавсумни якунласа, кейинги йил халқаро майдонда иштирок эта олиши мумкин. 

ОКМК бундан юқори планкага кўтарила олмайди. Бори шу, бўлгани шу, тамом. 2020, 2021 йил Қосимовнинг ОКМКда забт этган чўққиси бўлди. Кейинги йилдан натижалар пасайишни бошлаганиёқ сигнал эди. Бу мавсумда ҳаттоки кучли тўртлик ва айни пайтда эгаллаб турган ўрнини ҳам кафолатлагани йўқ. Чунки "Сурхон" етиб олди, "Андижон" 2, "Бунёдкор" 4 очкога ортда қоляпти. ОЧЛда эса бу 2 мағлубият имкониятларни пасайтирди. Шундай экан мавсумни яхши якунлаш учун битта йўл қолди - Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. 

2020 йил - бронза

2021 йил - бронза

2022 йил - тўртинчи ўрин

2023 йил - бешинчи ўрин (мавсум ҳали тугамади)

ОКМКнинг бугунги устози 2015 йил терма жамоадан истеъфога чиққан ва 2 йил давомида ҳордиқ олиб, танаффус қилганди. 2017 йил "Бунёдкор"га қайтган Қосимовда нимадир кўзга ташланган, ишга чанқоқлик бор эди. Ўша йили "қалдирғочлар"ни 12 ўриндан 4 ўринга олиб чиққан. 2018 йил бронза медаллари нақд қилинган жойда Симоненко муаммоси, клубнинг ёпиб юборилиши можаролари остида 4 ўринда мавсумни якунлаганди. Айтмоқчиманки, танаффус қисман бўлсада ўшанда фойдага ишлаганди. 

Тўғри ОКМК Қосимов билан бронза медалларига эга чиқди, ОЧЛ гуруҳ босқичига икки бор йўлланма олди. Лекин бу билан тўхтаб қолиш тўғрими? Велосипед ихтиро қилиб бўлинган, уни ривожлантириш керак деганларидек ОКМК ўзи учун тарих яратиб бўлди, совринли ўринларни эгаллади. Энди олдинга қараб ривожланиш керакмасми?

Ўзбекистон кубоги ярим финалида ОКМК "Навбаҳор" билан ўйнайди. Қосимов сўнгги имкониятдан фойдалана оладими?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика