Latest news

21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  8 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19

Ўйин олди машғулот "The Sevens"да бўлиб ўтди News

Ўйин олди машғулот "The Sevens"да бўлиб ўтди

Бу галги машғулотлар ўйин бўлиб ўтадиган, "The Sevens" стадионида ташкил этилди.
Аввалига терма жамоамиз Бахтиёр Ашурматов бошчилигида чигал ёзди машғулотларини ўтказди. Шундан сўнг, майдонга 20та тўп қўйилди, футболчи эса 22 нафар. Қисқа масофага югуриб, ҳуштак чалинганидан сўнг тезроқ тўпни устига ўтириб олиш керак. Табиийки, икки нафар футболчи бундай паллада тўпсиз қолади. Бу машғулот ҳам кайфият кўтаради, ҳам футболчининг эпчилликка ундайди.



Кейин иккига бўлиниб тўп тепилди.

"Қизиллар": Элдор Суюнов, Бобур Йўлдошев, Егор Кримец, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Сардор Рашидов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Жавлон Иброҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Наврўз Алимов ва Воҳид Шодиев.

"Сариқлар": Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Фаррух Сайфиев, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Темур Кападзе ва Игорь Сергеев.



Кўп ўтмай, Миржалол Қосимов "сариқлар" билан бурчак зарбасини ва ўн олти атрофида бўлиб ўтадиган хавфли вазиятлар устида ишлади. Бу сафарги машғулот бошқаларидан фарқ қилди. Қанотдан тўп оширилаётган чоғда, 4 нафар футболчи чалғитувчи вазифасини ўтайди. Бундан Аҳмедов, вазиятга қараб Ҳайдаров фойдаланиши керак. Кўрамиз, агар бугун шундай вазият юзага келадиган бўлса, футболчиларимиз кеча ўрганганларини қандай маромига етказадилар.



Машғулотлардан келиб чиқиб, тахмини таркибим қуйидагича ўрин олган:
Тахминий таркиб:
Игнатий Нестеров, Фарруҳ Сайфиев, Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Акмал Шораҳмедов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Темур Кападзе ва Игорь Сергеев.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика