Latest news

23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  1 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  4 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  26 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  99 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0

ОФК вакиллари Дубайда Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан йиғилиш ўтказишди ФОТО News

ОФК вакиллари Дубайда Ўзбекистон МТЖ аъзолари билан йиғилиш ўтказишди ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари айни пайтда Дубай шаҳрида Осиё Кубогига тайёргарлик кўришмоқда.

Бугун ОФК вакиллари терма жамоамиз аъзолари жойлашган меҳмонхонага ташриф буюриб, йиғилиш ўтказишди. Йиғилишда ОФКнинг Дубай шаҳридаги "Rashid stadium" ўйингоҳи бўйича бош координатори Суминори Гоко, Мусобақаларни ўтказиш бўйича менежер Ҳованд Масъуд, Лоренцо Фофи, Маркетинг бўйича менежер Кью Сяо, Медиа департамент вакили Лаура Родригес Рей, Аълобайди Зиёд Муҳаммад ҳамда ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев қатнашишди.


Дастлаб, Суминори Гоко Ўзбекистон терма жамоасини мусобақада кўришдан мамнун эканини билдириб ўтар экан, вакилларимизга Осиё Кубогида омад ёр бўлишини тилади. Шундан сўнг мусобақа давомида терма жамоамиз аъзолари қатнашиши керак бўлган барча расмий тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев Осиё Кубоги мусобақаси давомида футболчилар аҳамият қаратиши керак бўлган қонун-қоидаларга тўхталиб ўтди. Футбол ўйини қоидаларига киритилган баъзи ўзгаришлар ҳақида мураббий ва футболчиларни хабардор қилди.
Жумладан, Фарҳод Абдуллаевнинг хабар беришича Осиё Кубоги чорак финалига қадар учрашувларда дарвоза ортидаги ҳакамлар хизматидан фойдаланилади. Чорак финалдан бошлаб эса улар ўрнига VAR тизими ишлайди. VAR тизими билан боғлиқ ушбу янгилик ҳақида анча олдин хабар берган эдик.

Осиё Кубоги гуруҳ босқичида VAR ишлатилмайди

Бундан ташқари, Осиё Кубогидан ўрин олган учрашувларда симуляция ишлатиб, ўйин вақтини атайлаб чўзишга уринган футболчининг хатти-ҳаракатлари учун терма жамоа 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди. Ҳаводаги тўп учун курашда қўлларини ишга солиб, ҳакамга билдирмасдан рақиб юзига зарба йўллашга уринган футболчиларнинг ҳаракатлари ҳам қатъий тарзда жазоланиши бўйича ҳакамларга топшириқ берилгани маълум бўлди.

Фарҳод Абдуллаев қисқа видеороликлар ёрдамида мураббий ва футболчиларга ўйиндаги вазиятларни намойиш қилиб, ҳакам томонидан жазоланмаслик учун нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ҳақида тушунча бериб ўтди.

Йиғилиш якунига етгандан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари иштирокида фото ва видеосессия уюштирилди. Учрашувлардан аввал майдондаги таблоларда таркиб таништирилаётганда намойиш этиладиган видеолавҳалар ва гол киритилган вазиятларда қўйиладиган роликлар учун суратга олиш ишлари ташкил этилди.



Бундан ташқари, миллий терма жамоа менежерлари ва делегация расмийлари учун яна алоҳида митинг бўлиб ўтди. Ушбу митингда ЎФА Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов, Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи Диёр Исаметдинов, Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олим Арифов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи Ёқубжон Бобожонов, терма жамоа маъмурлари Сарвар Тожиев ва Шукрулло Ашуровлар қатнашишди.


Ушбу митинг давомида терма жамоа аъзоларининг машғулот ўтказиш, ўйинга келиш ва кетиш тартиби, ўйиндан аввалги ва кейинги матбуот анжуманлари, флеш-интервьюлар ва бошқа расмий тадбирлар бўйича муҳим маълумотлар бериб ўтилди. Миллий терма жамоа футболчилари ва расмийлари учун ОФК томонидан тайёрланган аккредитациялар тақдим қилинди.

Шифокорлар учун ташкил этилган митингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев ҳамда шифокор ва массажчи ходимлар қатнашишди. Уларга ҳам ўйин давомида амал қилиш зарур бўлган қонун-қоидалар бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика