Latest news

00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  23 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  1 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  4 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  41 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  11 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  10 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  3 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  15

ОФК президенти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини Осиё Кубогида қўлга киритилган учинчи ўрин билан қутлади News

ОФК президенти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини Осиё Кубогида қўлга киритилган учинчи ўрин билан қутлади

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақиятли иштироки муносабати билан табрик йўллади.

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг Осиё Кубогида бронза медалини қўлга киритгани муносабати Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов номига табрик йўллади.

"Кувайтда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё Кубогида учинчи ўринни қўлга киритганингиз билан сизни ва Ўзбекистон футбол оиласини чин қалбимдан табриклашдан мамнунман.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасининг мусобақа давомида кўрсатган ажойиб ўйинлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футзални ривожлантириш ва оммалаштириш йўлида амалга оширилган меҳнат ва саъй-ҳаракатларидан далолатдир.

Баҳодир Аҳмедов ва бутун жамоага турнир давомида намойиш этган ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман.

Бу ғалаба жамоани келажакда янада катта муваффақиятларга эришишга ундашига ишонаман.

Ўзбекистон футбол жамоатчилигига эса келгуси фаолиятида зафарлар тилайман", – дейилади ОФК президентининг табригида.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика