Latest news

17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежизга Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  6 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  4 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  24 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  7 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   12 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64

ОФК: Одил Ҳамробеков - эътиборга молик футболчи News

ОФК: Одил Ҳамробеков - эътиборга молик футболчи

Осиё футбол конфедерациясининг расмий сайти www.the-afc.com Осиё Кубоги олдидан иштирокчи терма жамоалар таркибида порлаши кутилаётган футболчилар ҳақида туркум мақолалар эълон қилиб бормоқда.

Бу сафар ОФК сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробековга эътибор қаратди. Қуйида эътиборингизга ОФК сайтида эълон қилинган мақоланинг таржимасини ҳавола қиламиз:
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг 7-Осиё Кубоги ҳисобланган БААда бўлиб ўтадиган мусобақада бир қатор футболчилар қатори Одил Ҳамробековга ҳам катта умид боғламоқда.
 
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўтказилган барча Осиё Кубоги мусобақаларида иштирок этган. Уч марта чорак финал ва бир марта (2011 йилда) ярим финалга қадар етиб борган. Эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги финалига йўл олмоқчи.
 
МТЖдаги дебют
 
Одил Ҳамробеков 2017 йил миллий терма жамоа таркибида БААга қарши ўйинда дебют қилган бўлиб, шу пайтга қадар "Оқ бўрилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушган.
 
Ярим ҳимоячи шу йил январда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганди.


 
Ўйин услуби

22 ёшли Одил Ҳамробеков майдонни яхши кўра олади, рақиблари ўйинини аъло даражада ўқийди. У ярим ҳимоя, таянч ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғида ўйнай олади.

Ишончли тарзда ҳимоялана олиш унинг ягона ютуғи эмас. Ҳамробеков ҳужумларга ҳам фаол қўшилади, ўйин темпини назорат қилиши мумкин. Керак пайтларда совуққонлик билан ҳаракат қила олади.
 
Одил Ҳамробеков
 
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Туғилган санаси: 13.02.1996
Позиция: Ярим ҳимоячи
Ҳозирги клуби: "Насаф" (Ўзбекистон)
Аввалги клуби: Йўқ

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика