Latest news

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  78 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

ОФК кубоги-2021. Язгули Хожагелдиев: "Ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик" News

ОФК кубоги-2021. Язгули Хожагелдиев: "Ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик"

ОФК кубоги 2-туридан ўрин олган "Олой" - "Олтин Аср" (4:5) учрашувидан кейин Туркманистон клуби бош мураббийи Язгули Хожагелдиев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Алтимурат Аннадурдиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугунги ўйин асабий бўлишини тахмин қилгандик. Лекин ҳисоб бундай кўриниш олишини кутмагандик. Асосийси ғалаба қозондик, мақсадимиз 3 очко эди, буни қўлга киритдик. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

Ҳисоб йириклашиб кетгандан кейин ғалабани сақлаб қолиш керак эди холос. Аксинча рақиблар гол уриб ҳисобни тенглаштиришди. Асосийси ғалаба қозона олдик. Ўзгаришлар қилганимиздан кейин ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлдик.

"Насаф"ни яхши биламиз, ҳар бир рақибга турлича ўйнаймиз. Футболчилар буни тушиниб туришибди.

Бизда ўйин амалиёти йўқлигини биласизлар, бундан ташқари мусобақада қатнашишимиз сўнгги паллада аниқ бўлди. Бу ҳам албатта таъсир қилди", - дейди Язгули Хожагелдиев.
 

 


"Мураббийимиз айтгандек бош мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бунга эришдик. Энди "Насаф" билан баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - деди учрашувнинг энг яхши футболчиси Алтимурат Аннадурдиев. 


 


Толибжон Қосимов 

Душанбе, Тожикистон

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика