Latest news

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади News

ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади

Ушбу конференция "Осиё кубоги-2023 – терма жамоа мураббийлари нигоҳида" номи билан ўтказилди.

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан Осиё терма жамоалари мураббийлари учун махсус конференция ўтказилди. Уч кунлик тадбирда терма жамоа бош мураббийлари ва техник директорлар Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогини анализ қилишди. 

Конференциядан олинган суратларда Ўзбекистон номидан ушбу тадбирда ЎФАнинг терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев, ЎФА техник директори Ги Киала ва терма жамоамиз мураббийи Алеш Чеҳни кўриш мумкин. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец эса бу конференция суратларида кўриниш бермаган.


Иштирокчилар орасида Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд, Таиланд термаси устози Масатада Иши, Ҳиндистон термасидан Игорь Стимач ва бошқа таниқли мутахассислар бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика