Latest news

20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  2 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  12 19:35U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  93 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  2 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  14 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

ОФК бўлажак классик тўқнашувлар қаторига Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳсини ҳам қўшди News

ОФК бўлажак классик тўқнашувлар қаторига Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳсини ҳам қўшди

Хабарингиз бор, 5 сентябрдан Осиё учун ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд ўйинларига старт берилади.

ОФК расмий сайти иккинчи раундда бўлиб ўтадиган баъзи учрашувларга алоҳида аҳамият қаратди ва кутилаётган классик тўқнашувлар деб атади. Мазкур баҳслар орасида ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия Арабистони қарама-қаршилиги ҳам келтирилган. 


5 сентябрь. Индонезия - Малайзия 

Ёш қўшнилар баҳси. Ушбу учрашувни стадионда 90 мингга яқин мухлис кузатиб бориши кутиляпти. 


5 сентябрь. Таиланд - Вьетнам 

Охирги икки-уч йил ичида Таиланд билан Вьетнамда футбол анча ривожланди. Бу жамоалар эндиликда Осиё Кубогида ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. 


15 октябрь. КХДР - Жанубий Корея 

Шимолий ва Жанубий Корея ўзаро ўйнаганда одамлар ишқилиб сиёсий тус берилмасин-да деган ҳадик билан кузатишади. Охирги марта бу икки жамоа ЖЧ-2010 саралаш босқичида ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда ҳар икки учрашув дуранг билан якунига етганди.

  


14 ноябрь. Иордания - Австралия 

Австралия терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да Иорданияга имкониятни бой берди. Энди бу жамоалар ЖЧ саралаш босқичида ҳам ўз кучларини синовдан ўтказиб олишади.

 


14 ноябрь. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 

14 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон - Саудия Арабистони баҳси бўлиб ўтади. Ҳар икки жамоа янги мураббий қўл остида жаҳон чемпионатига чиқишга ҳаракат қилади. Қизиғи, иккала мутахассис ҳам Африкада ишлаган ва Африка футболини Осиёга нисбатан бирмунча яхши билади.

 


"Championat.asia"дан қўшимча: 

Ўзига хос дербилар орасига 5 сентябрь куни бўладиган Тожикистон - Қирғизистон баҳсини ҳам қўшсак бўлади. Чунки бу ҳам классик тўқнашувлардан бири ҳисобланади. 

Шу куни Усмон Тошев бошчилигидаги Тожикистон ўз майдонида Осиё Кубогида шов-шув кўтарган Қирғизистонни қабул қилади. Бу ўйинни сайтимизнинг икки нафар ходими бевосита стадионда ёритиб бориши эса биз учун ўйинга бўлган қизиқишни янада оширади.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика