ЎФФ рўйхатига кириб қолган Вальтер Маццаррининг “Торино”даги дебюти чакки эмас
		
		06 jan 2018 23:01
        News	
	 
				 
				ЎФФ рўйхатига кириб қолган Вальтер Маццаррининг “Торино”даги дебюти чакки эмас
Биринчи даврани 12-ўринда якунлаган туринликлар жамоага бошчи сифатида Вальтер Маццаррини таклиф қилди. Ваҳоланки, Маццаррига бунга қадар Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам қизиқиш билдираётганди. ЎФФ матбуот хизмати тақдим этган 9 кишилик рўйхат Маццаррининг шартномасидан кейин биттага қисқарди.
“Торино”даги дебют омадли келди ва клуб Маццарри билан илк ўйиндаёқ йирик ғалабани қўлга киритди. Бунга қадар туринликлар иштирокидаги 3 та йирик натижа кузатилган бўлиб, шуларнинг 2 тасида “Торино” имкониятни бой берганди: “Ювентус” 0:4, “Фиорентина” 0:3. Қолаверса, “Болонья”га қарши биринчи давра ўйинида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаганди — 1:1. Маццаррри эса жамоани қайта “уйғотгандек”.
Айни вақтда “Милан”дан олдинроқда турган “Торино” навбатдаги турни 21 январь куни “Сассуоло” майдонида ўтказади. Ўша учрашувдаги эҳтимолий ғалаба клубни А сериянинг олтинчи жамоасига ҳам айлантириб қўйиши мумкин.

 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments