Latest news

20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:40Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  21 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  0 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   8 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  34 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  1 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди News

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди

2015 йилнинг август ойида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари биринчи анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташкилотчилар томонидан ушбу семинарларга  таклиф этилди. У миллий терма жамоалар мураббийларига ўзининг йирик халқаро мусобақаларда орттирган тажрибаси ҳақида сўзлаб, иштирокчилар учун фойдали маълумотлар билан ўртоқлашди. Эрматовнинг ушбу конференцияда иштироки учун Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик хати юборди. 

"Биз Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ташкил этганимиз тадбирдаги иштироки учун жаноб Равшан Эрматовга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жаноб Эрматов иштирокидаги фойдали маълумотларга бой бўлган семинар, ўйлаймизки, жуда муваффақиятли ўтди. Иштирокчилар учун ушбу маълумот алмашинуви улкан даражада манфаатли бўлди. Биз Осиё қитъасида футболнинг ривожланиши йўлида келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганмиз", — дейилади ОФК томонидан юборилган хатда.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК томонидан Осиёда ҳакамларни етказиб бериш ва ҳакамликнинг ривожлантириш ишларида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Август ойида бўлиб ўтган ҳакамлик борасидаги саволлар юзасидан ОФК томонидан ташкил этилган мажлисга ЎФФ ҳакамлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин таклиф этилишида ҳам шундай эътироф яна бир бор таъкидланган эди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика