Latest news

19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  0 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  2 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  5 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  31 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  23 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади News

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади

Айни пайтда ЎФА биносида йиғилиш бошланмоқда.

Ушбу саҳифада тадбирнинг воқеаларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


- ЎФА биносига Суперлига клублари раҳбарлари, мураббийлари, вилоят футбол Ассоциациялари раҳбарлари йиғилишган.



- Эски раҳбарият бугунги йиғилишга журналистларни киритмаётган эди. Бироқ янги раҳбарият ташаббуси билан журналистлар ЎФА биносига киритилди. Бу ҳақда воқеа жойидан championat.asia мухбири хабар берди.




- Вадим Абрамов, Асқар Толибжонов, Самвел Бабаян, Аҳрол Иноятов, Мурод Алиев каби футбол кишилари шу ерда. 

- Спорт вазири Дилмурод Набиев, унинг ўринбосари Ойбек Касимов, собиқ спорт вазири Рустам Қурбонов ЎФА биносига келишди. 

- ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ҳам шу ерда. У ЎФА вице-президенти бўлиши кутилмоқда. 



- ДИҚҚАТ! Мажлислар залига МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов кириб келишди. Йиғилиш бошланди. 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам шу ерда. 

РАСМИЙ ХАБАР. Равшан Эрматов - ЎФА Биринчи вице-президенти         

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович эса ЎФА вице-президенти сифатида сайланди. 






ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ўз аризасига кўра лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Аваз Максумов ЎФА бош котиби этиб тайинланди. 

15 июль куни ЎФА ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ЎФАга янги президент сайланади. 



"Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса турли йилларда футболимиз равнақига ўз хиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўз номимдан катта раҳмат айтаман. Очиғи бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш қулайроқдек туюлмоқда (кулади). Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни билиб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди. Албатта футбол бу жамоавий ўйин. Агарда барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимиз дуосини олиб, мутахассисларимиз, мухлисларимиз, ҳаммамиз ҳалоллик билан адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак ишончим комилки ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз", - дейди ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов. 





Rating: +101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика