Latest news

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  8 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

ЎФАда Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун танқидий руҳда семинар ўтказилди. Хатога йўл қўйган мутахассислар қуйи лигаларга туширилди News

ЎФАда Суперлига ва Про лига ҳакамлари учун танқидий руҳда семинар ўтказилди. Хатога йўл қўйган мутахассислар қуйи лигаларга туширилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар учун семинар ўтказилди.

"Суперлига ва Про лигада фаолият юритадиган ҳакамлар иштирокида ўтган тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази вакиллари, инструкторлар, ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, охирги тур учрашувларида ҳакамлар томонидан қайд этилган хато ва камчиликлар ўганиб чиқилди, таҳлил қилинди ва ҳакамларга огоҳлантиришлар берилди. Хатога йўл қўйган мутахассислар қуйи лигаларга туширилди. 

Семинарни ЎФА вице-президенти Равшан Ирматов очиб бериб, мамлакатимиз футболи ривожланиши йўлида ҳакамлик зиммасида ҳам катта масъулият ётганини алоҳида таъкидлади:

“Ассоциациянинг футболни ривожлантириш, хусусан ҳакамликни янги даражага олиб чиқиш йўлида олиб бораётган ишларига барчангиз гувоҳсиз. Бироқ охирги пайтларда айнан ҳакамлик билан боғлиқ вазиятлар сабабли мухлисларда эътирозлар пайдо бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз. ЎФА савияли ҳакамликни ўзининг асосий йўналишларидан бири сифатида танлагани сабабли мухлислар ҳам буни биздан талаб қилишга ҳақли. Барча семинарларда биринчи навбатда профессионалликни талаб қиламиз. Ўз билим ва кўникмалари устида доимий ишлаб борадиган ҳакам ВАР ёрдамисиз учрашув тизгинини назорат қила олади. Айнан шундай ёндашув билан биз чемпионатга бўлган ишонч ва қизиқишни кучайтира оламиз. Агар бу вазифаларни тўлиқ англай олмаётган, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганлар бўлса, уларнинг фаолиятини қайта кўриб чиқамиз. Буёғига фақат сифатли ҳакамлик критерийларга мос келадиган мутахассислар билан ишлаймиз ва уларни халқаро даражага етишиши учун барча имкониятларни тақдим этамиз”, деди Равшан Ирматов. 

Семинар давомида тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида ўтган тур учрашувлари давомида қайд этилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Хатолар кўрсатиб ўтилиб, камчиликларни бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги бўйича кўрсатмалар берилди", -дейилади ЎФА берган хабарда.

Rating: -27   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика