Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЎФАда Суперлига клублари бош директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди News

ЎФАда Суперлига клублари бош директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясида Суперлига клублари бош директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутассаддилари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Кун тартибидаги асосий масала 1 март куни бошланадиган Суперлига учрашувларини юқори савияда ташкил этиш, стадионларда футбол байрами муҳитини яратиш, бу борада клублар олдига қўйилаётган талабларнинг бажарилиши қай тартибда кетаётганини назорат қилишдан иборат бўлди.

Жумладан, Суперлига мусобақаси ўз номига яраша бўлиши учун ташкилий жиҳатдан барча масалалар ўз вақтида талабга жавоб берадиган тарзда бажарилиши кераклиги таъкидланди.

Бунинг учун стадионлардаги шароитлар мухлислар учун қулай бўлиши, стадионга кириш, учрашувни томоша қилиш ва стадиондан чиқишда ишқибозлар муаммоларга дуч келмаслиги кераклиги, ўйинлар бошланишидан олдин турли концерт дастурларини ташкил этиш, мухлисларга совғалар улашиш, оилавий секторларни барпо қилиш, таом ва ичимлик сотиладиган нуқталар, клуб атрибутикалари савдосини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳакамлик масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, жорий мавсумда Суперлига учрашувларидаги ҳакамлик юқори савияда бўлишини таъминлаш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилаётгани, ўз ўрнида клублар ҳам ҳакамларга бўлган ҳурматни сақлаб, улар ўйинларни юқори савияда бошқаришлари учун барча қулайликларни таъминлашлари, ҳакамларга четдан босим ўтказиш, уларнинг ишига аралашиш каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари, стадиондаги мухлислик маданиятини ошириш кераклиги, жўр бўлиб ҳакам ва рақиб футболчиларини сўкиш, ҳақоратлаш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш зарурлиги ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди.  

Ўз ўрнида Суперлига клублари бош директорлари ҳам учрашувларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот бердилар ва тегишли масалалар бўйича кўрсатмалар олдилар.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика