Latest news

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди News

ЎФА томонидан пойтахтимиздаги 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида байрам тадбири ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пойтахтимиздаги Учтепа туманида жойлашган 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.

Мазкур муассасада руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар таълим олишади.

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил қилинган мусиқий спорт байрами тадбирида ЎФА Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ташкил бўлими бошлиғи Фазлиддин Ҳожимуҳамедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов иштирок этишди.  

Одил Аҳмедов болалар билан турли футбол машқлари ва қизиқарли конкурслар ўтказиб, болажонларга қувонч улашди.

Тадбир давомида муассаса тарбияланувчиларига Ўзбекистон футбол ассоциациясининг совғалари топширилди.

Ўз ўрнида 431-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси мудираси Мусаева Дилноза Мирзохидовна Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдириб, келгусида яна шундай тадбирларда қатнашишга таклиф қилди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика