Latest news

08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  2 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  1 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  0 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  4 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  11 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  7

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Айни кунларда Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Доҳада Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилгани айтилди. Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишларига ишонч билдирилди.

Бу каби мусобақалар сиз учун катта имкониятлар эшикларини очиб, кейинги профессионал фаолиятингизда улкан бурилиш ясаши мумкин. Буни Абдуқодир Ҳусанов мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У айнан Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари орқали хорижий клублар эътиборига тушганди, деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Маълумот учун, жамоамиз бугун Доҳадаги йиғинни якунлаб Тошкентга йўл олди. 27 январь куни эса мусобақа олдидан сўнгги йиғинни ўтказиш учун Хитойга жўнаб кетади.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика