Latest news

19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  0 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  12 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  3 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  25 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди News

ЎФА президенти бўлимлар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бўлимлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

"Унда ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи раҳбариятга тақдим этилди ва кейинги режалар муҳокама қилинди. 

Терма жамоалар бўлимига янги тайинланган мутахассис Усмон Тошев терма жамоаларни мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Ассоциация раҳбари ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада кучайтириш талабини қўйди. Болалар ва ўсмирлар футболидаги вазиятларни жиддий таҳлил этиш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, турнирлар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, селекция ишларини юқори даражага олиб чиқиш борасида топшириқлар берилди. Шунингдек, аёллар футболига ҳам алоҳида тўхталиб, ечимини кутиб турган масалалар юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида футбол агентлари фаолиятини тартибга солиш, 2022 йилда ЎзПФЛ мусобақаларини юқори савияда ўтказиш, кейинги йилги регламентда клубларга қўйиладиган талаблар, хусусан, майдонларни ўйинларга тайёрлаш ва ташкилотчилик юзасидан тавсиялар берилди.

Абдусалом Азизов ҳар бир йўналиш бўйича ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш, ўзбек футболига ножўя таъсир қилувчи ҳолатларни йўққа чиқариш бўйича қатъий талаблар қўйди. Бўлимларнинг иш режалари кўриб чиқилиб, керакли тавсиялар берилди ва аниқ вазифалар белгиланди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика