Latest news

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  24 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  6 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Жиззахда бўлишди News

ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари Жиззахда бўлишди

Ўзбекистонда футболни энг дастлабки бўғини — болалар футболидан бошлаб ислоҳ қилишни мақсад қилган ЎФА Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларини ичидан ўрганишни мақсад қилган.

Шу муносабат билан ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармасида янги ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда гуруҳ вакиллари ЎФАнинг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғи билан айни пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва водийда бўлиб қайтдилар. 9 май куни ишчи гуруҳ Жиззахда бўлди.

Қувонарлиси шундаки, Жиззахда 2003-2006 йиллар оралиғида туғилган футболчилар ўртасида вилоят биринчилиги старт олиши арафасида. Аслида ЎФАнинг мақсади ҳам шундай, барча вилоятларда ўз чемпионатларини ишга тушириш. Бошқарма аъзолари Жиззах, Пахтакор, Шароф Рашидов ва Ғаллаорол туманларида бўлдилар.

Вилоятда футбол клублари асосан БЎСМлар орқали шаклланади. Табиийки, бу туманлардаги болаларни эҳтиёжини қондира олмайди. Шунинг учун сентябрь ойидан эътиборан барча ҳудудлардаги мактабларнинг терма жамоалари шакллантирилади ва вилоят футбол федерацияси томонидан назоратга олинади. Шу йўл орқали ЎФА Жиззахнинг чекка қишлоқларидан ҳам чиқадиган истеъдодларни пайқаш имкониятига эга бўлади.

Футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари 10 май куни Самарқандда бўлсалар, 11 майда Қашқадарё вилоятининг туманлари билан яқиндан танишадилар.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика