Latest news

18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  0 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  0 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  10 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  30 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4

ЎФА болалар-ўсмирлар ва оммавий футбол бўйича Туркия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда. Делегация "Галатасарой" академиясида бўлди News

ЎФА болалар-ўсмирлар ва оммавий футбол бўйича Туркия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда. Делегация "Галатасарой" академиясида бўлди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Республикадаги футбол маҳорат мактаблари директорлари учун болалар-ўсмирлар футболи йўналиши бўйича тажриба алмашиш ва янги лойиҳаларни мамлакатимизда татбиқ қилиш мақсадида Туркияда “мастер-класс” тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Дастлаб делегация вакиллари Туркияда ўз нуфузига эга “Олтинўрда” базасидаги футбол инфратузилмаси билан танишдилар. Кейинги кун давомида делегация вакиллари Туркиядаги оммавий футболи тизимини ўргандилар.

Бу борада “Олтинўрда” академиясининг масъуллари делегация вакилларига ушбу йўналиш ҳақида тўлиқ ахборот бериб ўтдилар. Қайд этилишича, жамоанинг Туркия бўйлаб 250 га яқин филиаллари мавжуд бўлиб, бу ерга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Филиаллар 12 ёшгача болаларни ўзлари шуғуллантириб, кейин бош академияга юборадилар. Ҳар йили 2000 нафарга яқин боладан энг яхши 20 нафар футболчи бош академияга ўтади.

Ташриф давомида Туркиядаги оммавий футбол тизими бўйича семинар ташкил қилинди. Унда таъкидланишича, “Галатасарой”, “Фенербахче” ва “Бешиктош” каби академияларда 1000 га яқин бўлимлар фаолият олиб боради ва уларнинг ҳар бирида ўртача 100 нафардан бола тарбия топади.

Ўзбекистонлик мутахассислар ўрганишлар асносида “Галатасарой U-19” ва “Анқараспор U-19” жамоалари ўртасидаги учрашувни кузатиб бордилар.

Шундан кейин делегация вакиллари “Галатасарой” футбол клуби ва академиясининг фаолияти билан яқиндан танишдилар. Вакилларимизга Туркия академияси директори Орхан Атик ҳамроҳлик қилиб, ўз жамоасидаги мавжуд шароитлар ҳақида маълумот бериб борди. Ташриф давомида академия инфратузилмаси, машғулотлари, селекция тизими ва футболчиларнинг яшаш шароитлари яқиндан ўрганилди.

“Галатасарой” академияси Истанбулда энг катта ҳудудга эга мактаб эканлиги, у асосий жамоа билан бир ҳудудда жойлашгани ҳақида маълумот берилди.

Шундан кейин делегация Башакшеҳир туманидаги оммавий футбол билан танишдилар. Эртага мутахассисларимиз Истанбул лигаси борасидаги семинарда иштирок этишлари режалаштирилган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика