ЎФА Беларусь билан баҳс бўлишини тасдиқлади
07 dec 2019 16:25
News
ЎФА Беларусь билан баҳс бўлишини тасдиқлади
Беларусь терма жамоаси матбуот хизмати баёнотига кўра, ушбу баҳс 2020 йилнинг 23 февраль куни Дубайда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу маълумотни тасдиқлади.
"Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқичи “D” гуруҳида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 та учрашувдан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди.
2020 йилда бош жамоамизни мазкур саралаш босқичи доирасидаги 3 та жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади.
Ушбу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз феврал ойида БААда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин доирасида Беларусь терма жамоаси билан учрашув ўтказиш режалаштирилган. Ўйин 23 феврал куни Дубайда ташкил этилиши кутилмоқда" - дейилади ЎФА берган хабарда.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments