Latest news

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  0 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  2 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  8 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон) News

"ОФ": Фаолиятини якунлаган Единак, "Уммон ёқути" ва Ироқ футболи афсонаси (3-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 3-сонида бир қатор (Австралия терма жамоаси собиқ сардори, шунингдек, Уммон ва Ироқ футболининг энг кучли футболчилари) номлар ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Миле Единак

Кеча, 12 июнь куни АПЛ ва Австралия терма жамоаси сафидаги ўйинлари билан сизга яхши таниш бўлган футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Единак 1984 йил Сиднейда хорват муҳожирлари оиласида дунёга келди. Футболдаги илк одимлари келажакда унинг "соккеруз" етакчисига айланишидан дарак бермаган. Шу туфайли Миленинг терма жамоадаги дебюти анча кеч (24 ёшида) рўй берди. Бироқ, шундан кейин барчаси ўзгариб кетди. 2009 йилда Туркия Суперлигасига кўчиб ўтган футболчи Анқаранинг "Генчлербирлиги" ва Анталиянинг "Антальяспор" жамоаларида тўп тепди. Қатарда ўтказилган Осиё кубогидан кейин топ-лигалар вакиллари назарига тушиб қолган Единак 2011 йилда "Кристал Пэлас"га кўчиб ўтди. Жанубий Лондон клубидаги 5 йиллик фаолиятидан кейин "Астон Вилла" сафига қўшилган хавбек 2019 йилнинг ёзига қадар бирмингемликлар шарафини ҳимоя қилди. Сўнгги бир йил давомида эркин агент бўлган футболчи 35 ёшида катта футбол билан хайрлашди.

Австралия терма жамоасидаги 10 йиллик фаолиятида "соккерузлар"нинг ҳақиқий таянчига айланган ярим ҳимоячи 3 мундиал, 2 бор Осиё кубогида иштирок этганди. 2011 йилги қитьа чемпионатида кумуш, 2016 йил олтин медалга эга чиққан Единак Россия яшил майдонларида ўтказилаган мундиал якунида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган. 


Ҳусайин Саид

1958 йил Боғдодда таваллуд топган Ҳусайин Саид Муҳаммад Ироқ футболи тарихидаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Бутун фаолияти (1975-91) давомида пойтахтнинг "Ал-Талаба" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи 3 бор мамлакат чемпиони, 4 марта кубок ғолибига айланди.

Турли мусобақаларда 789 ўйин ўтказган форвард 685 та гол урган. У ўйинлар (126) ва голлар сони (78) бўйича Ироқ миллий жамоаси рекордчиси ҳисобланади. 

Маълумот учун, 32 ёшида фаолиятини якунлаган Ҳусайин Саид терма жамоа сафида гол уриш бўйича энг яхши натижа қайд этганлардан бири ҳисобланади.  Футбол тарихида фақат 4 нафар футболчи ундан яхшироқ натижа кўрсатган: Годфри Читалу (Замбия), Ференц Пушкаш (Венгрия), Роналду (Португалия), Али Дайи (Эрон).

Али ал-Хабси

Уммон султонлиги футболи тарихидаги энг ёрқин ном. Осиёлик дарвозабонлар учун Европа майдонларига йўл олиш учун нақадар мушкул эканидан хабарингиз бор. Али ал-Хабси эса бу вазифани 22 ёшида (2003 йил) уддалаган. Унинг тақдирини Норвегия терма жамоасига қарши ўтказилган биргина ўртоқлик ўйини ўзгартириб юборди. Голкипер учун мазкур баҳс терма жамоадаги дебют ўйини эди. Якунда норвеглар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо ал-Хабси кучли реаксияси ва бетакрор сэйвлари билан Норвегиянинг "Люн" жамоаси эътиборини ўзига қарата қолди. "Люн"даги 3 йиллик фаолияти давомида Норвегия чемпионатининг энг яхши посбони бўлишга ҳам улгурган Али 2006 йилда Сэм Эллардайс бошчилигидаги "Болтон"га кўчиб ўтди. Шундан кейин 11 йил давомида АПЛ клублари шарафини ҳимоя қилди ("Болтон", "Уиган", "Брайтон", "Рединг"). 2017 йилда Саудия Арабистонининг "Ал-Хилол" жамоаси таркибига қўшилди. 2019 йил (38 ёшида!) яна "Туманли Альбион"га қайтди ва "Вест Боромвич" футболчисига айланди.


Маълумот учун, Али ал-Хабси 18 йилдан буён Уммон терма жамоаси постини ҳимоя қилиб келмоқда. 

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон)

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика