Latest news

09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон) News

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 2-сонида Япония ва Хитой терма жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарларга тўхталишга қарор қилдик.

Хао Хайдун

1970 йилда туғилган собиқ футболчи 1992-2004 йилларда Хитой миллий терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилган. Фаолиятининг асосий қисми маҳаллий "Баи" (1986-96) ва "Дальян Ваньда" (1996-05) клубларида ўтди.

Хитой футболининг барча замонлардаги энг яхши ҳужумчиси, дея эътироф этиладиган Хаонинг халқаро майдонлардаги ўйинлари терма жамоанинг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшган. Жумладан, 2002 йилги мундиал йўлланмаси қўлга киритилиши ва 2004 йилги Осиё кубогида совриндорлар қаторидан ўрин олинишида унинг хизматлари беқиёс бўлган.

Юқоридаги суратда Хао билан тўп учун курашаётган футболчини танидингизми?

Фаолияти охирлаб бораётган Хайдун 2005 йилда хорижда ўйнаш имкониятига эга бўлди. У Англия чемпионати 2-дивизиони вакили "Шеффилд Юнайтед" таркибига бориб қўшилганди. Эътиборли жиҳати шундаки, 35 ёшли форварднинг трансфери футбол тарихидаги рекор сумма эвазига амалга оширилган - 1 фунт. Бироқ, 1 фунтлик футболчининг "Туманли Альбион"даги ишлари юришмади. У жароҳат олди ва асосан клуб академиясида ишлади."Хитойлик Алан Ширер" 2007 йил футболчилик фаолиятини якунлади.

У ўзининг чиройли узатмалари ва гол сезиш қобилияти билан машҳур эди. Хитой термасида 107 ўйин ўтказиб, 41 та гол урган Хао Хайдун мамлакат бош жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Қуйида "Алан Ширер"нинг "ОЧЛ-2003"да урган голларини томоша қилишингиз мумкин.

Кунишигэ Камамото

1944 йилда туғилган собиқ футболчи 1964-77 йилларда Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида фақат битта профессионал клуб - "Янмар Дизель"да ўйнади. Мазкур жамоадаги 17 йиллик фаолиятида 251 та ўйин ўтказган Камамото рақиблар дарвозасига 202 бор йўл топишни уддалаган.

Кунишигэ тўпурарлик борасида Япония терма жамоаси рекордчиси ҳисобланади. "Кўк самурайлар" таркибида 76 баҳсда майдонга тушган футболчи 75 та голга муаллифлик қилган. У 40 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Ортда қолган йиллар мобайнида Кунишигэ Камамотонинг натижасига энг яқин келган Казуйоши Миура бўлди. Унинг ҳисобида 55 гол бор.


Маълумот учун, бу йил 53 ёшни қаршилаган Миура катта футболдаги фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда. Балки, кейинги гал айнан у ҳақида материал тайёрлармиз.  Сизда ҳам таклифлар бўлса, марҳамат ёзиб қолдиринг.

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон) 

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика