Одил Аҳмедов Осиё кубогида қайси мамлакат термаси ҳайратга солганини айтди
03 feb 2024 14:09
News
Одил Аҳмедов Осиё кубогида қайси мамлакат термаси ҳайратга солганини айтди
ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов Осиё кубогида Тожикистон ва Иордания терма жамоаларининг ўйинидан ҳайратга тушганини айтди.
“Мени биринчи навбатда қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси ҳайратга солди. Шунингдек, Иорданияга ҳам шу фикрни билдирсам бўлади, улар қўшниларимизни таслим этди ва ярим финалга йўл олди. Айниқса Тожикистон терма жамоаси дебют турнирида ажойиб иштирок этди. Мени айнан шу жамоалар хайратга солди”, — деди Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Иорданияга мағлуб бўлиб, турнирнинг чорак финал босқичида тарк этди. Иордания эса ярим финалда Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments